Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Патент вакилларини қайта аттестациялашнинг салбий оқибатлари тўғрисида

04.10.2018

Читать на русском языке


Президентнинг «Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатларини кучайтириш тўғрисида»ги фармони лойиҳаси интеллектуал мулк соҳасини тартибга солишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Ушбу шарҳда унда таклиф этилаётган патент вакилларининг қайта аттестацияланиши кўриб чиқилади.

 

Эслатиб ўтамиз, порталимизда бошқа масалалар ҳам ёритилган лойиҳа шарҳи эълон қилинган эди.  

 

Кўпчилик юристларнинг фикрича, кўрсатилган норма Ўзбекистон Республикасида патент вакиллари институтининг ролига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Патент вакили юридик ёки жисмоний шахслар номидан ваколатли давлат органи (Интеллектуал мулк агентлиги, бундан кейин – Агентлик) олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилади. Жисмоний шахслар Агентликда аттестациядан ва рўйхатдан ўтгандан кейин патент вакиллари сифатида фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.

 

Ўз навбатида, қуйидагилар патент вакилларига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:

  • олий маълумотга эга бўлиш;
  • интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилиш соҳасида ёҳуд интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни муҳофаза қилиш соҳасида адвокат сифатида камида 4 йил иш стажига эга бўлиш;
  • интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан белгиланадиган ҳажмда Ўзбекистон қонун ҳужжатлари, мамлакатимизнинг халқаро шартномалари соҳасида билимларга ҳамда малака имтиҳони натижалари билан тасдиқланган тегишли кўникмаларга ва амалий қўлланиш тажрибасига эга бўлиш.

 

Патент вакилини аттестациялашдан мақсад:

  • тақдим этилган ҳужжатларни текшириш;
  • арз қилган ихтисослигини ҳисобга олган ҳолда патент вакиллари сифатида рўйхатдан ўтишга даъвогарлик қилувчи номзодлар касб фаолиятини амалга оширишга тайёрлигини аниқлаш учун малака имтиҳонини ўтказиш (Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 1-банди, 24.12.2003 йилда 1294-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Патент вакилларини қайта аттестациялашнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги позицияни асослаш учун таълим фаолиятини мисол қилиб келтирамиз.

 

Таълим муассасаларининг битирувчиларига маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади («Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси). Ҳужжатни олган шахс олинган билим ва кўникмаларни ўзлаштирган, шунингдек уларга муносиб деб ҳисобланади.

 

Белгиланган тартибда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжат муайян вақт ўтгач олинган билим ва кўникмалар йўқотилганини рўкач қилган ҳолда ҳақиқий эмас деб тан олиниши мумкин эмас.

 

Патент вакилларига нисбатан шунга ўхшаш принцип амал қилади, унинг доирасида малака комиссияси малака имтиҳонининг қониқарли натижаси тўғрисида қарор қабул қилади ва патент вакилига белгиланган намунадаги гувоҳномани беради (Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 27, 31-бандлари).

 

Бундан ташқари, қайта аттестациялашсиз ҳам ноқонуний хатти-ҳаракат қилган патент вакилига таъсир ўтказувчи ҳуқуқий дастаклар мавжуд. Бу реестрдан чиқариш тўғрисида судга мурожаат қилишдир (Патент вакиллари тўғрисида низомнинг 21-банди, ВМнинг 1.07.2003 йилдаги 298-сон қарорига 2-илова). Мазкур ҳуқуқий таъсир ўтказиш механизми ягона тўғри механизм кўринади, сабаби айнан суд органи ҳолатларни ҳар томонлама ўрганиб, холис қарор чиқара олади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2006 йилдаги 235-сон қарори билан Патент вакиллари тўғрисида низомдан малака имтиҳони натижаси қониқарсиз бўлган тақдирда реестрдан чиқарган ҳолда қайта аттестациядан ўтказишни назарда тутувчи норма чиқариб ташланганлиги сабабли ҳам бундай позиция тўғри кўринади.

 

Айни пайтда патент вакили Агентлик томонидан реестрдан:

 

  • патент вакилининг ўз аризаси;
  • патент вакилининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойидан кўчиб кетиши ёҳуд ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келиши;
  • суднинг қарори;
  • патент вакилининг патент вакили фаолияти билан шуғулланишини тақиқлаш ёки бундай фаолият имкониятини истисно қилувчи бошқа жазолар тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми асосида чиқарилади (Патент вакиллари тўғрисида низомнинг 23-банди).

 

Илгари ваколатли орган томонидан тасдиқланган, патент вакиллари эгаллаган кўникма ва билимлар, тегишли тажриба ва малака кейинчалик:

  • бозор механизмлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг кўрсатилаётган хизматлардан қониқиши;
  • ўз устида ишлаши орқали баҳоланиши лозим.

 

Шу тариқа, фаолият юритаётган патент вакилларини қайта аттестациялаш тўғрисидаги талабнинг жорий этилиши:

  • патент вакиллари институти мустаҳкамланиши ва келгусида ривожланишига салбий таъсир кўрсатади;
  • мазкур институт давлат ва жамият билан йўлга қўйган иши ва ҳамкорлиги механизмларига путур етказади;
  • фаолият юритувчи патент вакиллари илгари ўтган аттестация натижаларига кўра ижобий қарорлар қабул қилингани асослилиги савол туғдиради;
  • фаолият юритувчи патент вакилларининг руҳий ҳолатида салбий акс этади. Улар касб малакаси ва иш тажрибасидан қатъи назар, ўз малакаларини такроран тасдиқлашларига тўғри келади.

 

Юқорида баён этилганлар муносабати билан Президентнинг «Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатларини кучайтириш тўғрисида»ги фармони лойиҳасидан патент вакилларини қайта аттестациялаш тўғрисидаги талабларни чиқариб ташлаш таклиф этилади.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум