Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uz

Прописка тизими ислоҳоти: кўчмас мулк бозорида қандай ўзгаришлар бўлади

20.05.2020

Читать на русском языке

Мутахассисларнинг ҳисоблашича, яқин орада пойтахт кўчмас мулк бозорида фаоллашув кутилмоқда. Бу эпидемиологик вазиятнинг нормаллашувидан кўра, кўпроқ доимий прописка қилиш ва рўйхатга олиш тизимининг ислоҳотлари билан боғлиқдир.

 

Бу ислоҳотлар шу пайтгача қатор чекловлар амал қилган Тошкент уй-жой бозорига қандай таъсир кўрсатади? Қандай истиқбол, тенденциялар кутилмоқда? Бу ҳақда ЎзЛиДеП партиясидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати, «MMG Facility Management Group» МЧЖ компанияси директори Фаррух РАҲМАТОВ билан интервьюда.

 

– Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк бозорида кутилаётган фаоллашувда Президентнинг «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (22.04.2020 йилдаги ПФ-5984-сон) Фармон асосий омил бўлди. Ҳужжатдаги энг муҳим янгилик шундан иборатки, 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қурилган вақтидан қатъи назар, турар жой ва нотурар жой кўчмас мулкини олишда Ўзбекистон фуқароларида ҳеч қандай муаммолар бўлмайди. Бундан буён ушбу ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлик талаб қилинмайди.

 

Ушбу қадам кўчмас мулк бозорини ривожлантириш, фаол рақобатчилик муҳитини, бозор субъектлари - ҳам сотувчи, ҳам харидор учун тенг шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш мақсадида қабул қилинган. Ҳужжат билан ҳам янги қурилган, ҳам иккиламчи бозорда турар жой ва нотурар жой кўчмас мулкини сотиб олишда бошқа шаҳарлик фуқаролар ва пойтахт аҳли учун тенг шароитлар яратилди.Бироқ тенгликнинг оқибатлари турлича бўлиши мумкин. “Иккиламчи” уй-жойлар анча талабгир бўлиши мумкин. Қурувчилар учун эса бундай янги воқелик пандемия оқибатлари ҳамда бир қатор устунликларни йўқотиш билан боғлиқ хатарларни юзага келтириши мумкин. Карантин бекор қилинганидан кейин аҳолининг тўлов қобилияти пасайиши эҳтимолдан холи эмас. Тегишинча, янги уй-жойларга бўлган талаб ҳам камайиши мумкин. Харидор нарх диапазонидан келиб чиққан ҳолда, иккиламчи уй-жой фондини афзал кўриши мумкин.

 

Кўчмас мулк бозори истиқболлари, унинг ўйинчилари дуч келиши мумкин бўлган хатарлар ҳақида “Норма маслаҳатчи” газетасининг 20-сонида батафсил ўқинг.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_