Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:НДС при расчетах с выбывающим учредителем Учет импортных операцийКогда образуется ПУ иностранной компанииКакие нерешенные вопросы по ЭСФ беспокоят бухгалтеров Госкомстат разработал новое Положение о порядке представления статотчетов в электронном виде

Қачон жамоа моддий жавобгарлиги белгиланиши мумкин

27.01.2021

Читать на русском языке

Компания дўкон очяпти, унда бир вақтнинг ўзида бир нечта сотувчи ишлайди. Иш берувчи барча қимматликлар сотувчиларга бир йўла ишониб топширилаётганлиги сабабли уларнинг ҳар бирига якка тартибдаги моддий жавобгарликни юклай олмайди. Ходимлар жамоасини моддий жавобгар этиб тайинлаш мумкинми?

 

Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– Ҳа, шундай қилиш мумкин. Якка тартибдаги жавобгарликдан фарқли ўлароқ, жамоа (бригада) моддий жавобгарлиги тўлиқ моддий жавобгарлик юклатиладиган ходимлар гуруҳига (бригадага) топширилади.

 

Қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда, жамоа жавобгарлиги жорий қилиниши мумкин:

  • жамоа ходимлари томонидан уларнинг лавозим мажбуриятларига мувофиқ уларга топширилган қимматликларни сақлаш, қайта ишлаш, сотиш (бериш), ташиш ёки ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш билан боғлиқ ишлар биргаликда бажарилиши керак;
  • ҳар бир ходимнинг жавобгарлиги чекланмаслиги ва тегишли равишда, ҳар бир ходим билан якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида алоҳида шартнома тузилмаслиги лозим;
  • бажариладиган ишлар корхонанинг жамоа шартномасида белгиланган жамоа жавобгарлиги жорий этилиши мумкин бўлган бўлинмаларнинг рўйхатига киритилиши зарур;
  • жамоа (бригада) аъзолари – 18 ёшга тўлган бўлиши керак.

 

Жамоа моддий жавобгарлиги жорий этилиши мумкин бўлган бўлинмаларнинг рўйхатини жамоа шартномасида қайд этинг. Бундай шартнома тузилмаган бўлса, рўйхатни ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланг.

 

Қуйидаги ҳолларда ходим розилик билдирган тақдирда ҳам жамоа моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартномани тузиш мумкин эмас:

  • жамоа шартномасида рўйхат мавжуд бўлмаганда ёки иш берувчи уни ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқламаганда;
  • ташкилотда жамоа шартномаси тузилмаган, ходимларнинг вакиллик органи мавжуд бўлмаганда.

 

Бунга қарамай, сиз жамоа моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартномани тузган бўлсангиз, у ҳақиқий ҳисобланмайди.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_