Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қандай қилиб ходимларни сменали ишга ўтказиш мумкин

25.05.2020

Читать на русском языке

Кўп ташкилотларда Ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ) ишлаб чиқилган бўлсада, уларда компаниянинг барча ходимлари учун умумий иш вақти режимини назарда тутиш анча мушкул. Ахир у ходимларда ва ҳатто бўлимларда ҳам турлича: қўриқлаш хизматида – битта, ҳайдовчиларда бошқача бўлиши мумкин ва ҳ.к. Шу боис  ИМТҚдан ташқари, баъзи корхоналарда ходимларнинг иш вақтини сменали графиклар билан тақсимлаш мақсадга мувофиқдир.

 

Уларни  тўғри ва қандай шаклда тузишни меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди.

 

- Графикнинг бирхиллаштирилган шакли мавжуд эмас, уни сиз мустақил равишда ишлаб чиқиб, ИМТҚга, жамоа шартномасига илова ёки мустақил локал ҳужжат сифатида  расмийлаштиришингиз мумкин (намунага қаранг).

 

Сменали графикда қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • ходимларнинг ёки айрим ходимларнинг сменали иш режими ўрнатилган ходимлар гуруҳи (бригадалар) (ҳар бири учун Ф.И.О. ва лавозими (касби, мутахассислиги) кўрсатилган ҳолда);
  • сменаларнинг муддати (уларнинг бошланиши ва тугашини кўрсатган ҳолда);
  • дам олиш ва овқатланиш учун танаффус;
  • сменаларнинг алмашиши тартиби;
  • ҳар бир сменадаги ходимлар ёки бригадаларнинг сони.

 

Сменали графикни битта ёки иккита дам олиш кунлари билан стандарт иш ҳафтасини инобатга олган ҳолда ёки иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланиладиган ҳисобга олинадиган даврга (ой, чорак ва ҳ.к.) тузишингиз мумкин. Бунда:

  • ҳисобга олинадиган давр учун иш вақтининг муддати нормал иш соатлари сонидан ортиқ бўлиши мумкин эмас;
  • ҳисобга олинадиган давр 1 йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим;
  • ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

 

Сменали графикда улар билан ходимларни таништириш учун графани назарда тутинг.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_