Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отразить освобождение в Расчете земельного налога для сельхозтоваропроизводителей – читать на buxgalter.uzКак отразить освобождение в Расчете по налогу с оборота – читать на buxgalter.uzПочему нужно пересмотреть сроки признания реализации – читать на buxgalter.uzМожно ли нанять бухгалтера по срочному договору? – читать на buxgalter.uzКак отразить займы по МСФО – читать на buxgalter.uz

Қандай қилиб ходимни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкин

02.04.2020

Читать на русском языке

Ходимларни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкинми? Қабул қилинаётган ижтимоий ҳимоя чоралари муносабати билан ишдан бўшатиш қоидалари ўзгардими?  

 

buxgalter.uz саволларига юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ жавоб беради.

 

- Карантин туфайли ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби ўзгардими?

 

Президентнинг 20.03.2020 йилдаги Фармонига асосан коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси, васийлари, ҳомийлари билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Эътибор беринг: тақиқ фақат ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра, яъни МКнинг 100-моддаси 2-қисмида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилишга татбиқ этилади. У меҳнат шартномасини бекор қилишнинг бошқа асосларига: ўз хоҳишига кўра, тарафларнинг келишувига кўра, шартнома муддатининг тугаши билан, тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга ва бошқаларга дахл қилмайди.

 

- Иш берувчи яна кимлар билан ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас?

 

- МКда назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, қуйидаги ҳолларда иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди:

  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва ходим меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган  таътилларда бўлиш даврида. Бунда ходим қандай таътилда (йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили, қисман ҳақ тўланадиган таътил, иш ҳақи сақлаб қолинмаган ҳолда бериладиган таътил ёки ижтимоий таътил) бўлишининг аҳамияти йўқ;
  • ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан.

 

Ушбу қоидалардан фақат битта истисно мавжуд – корхона тугатилиши.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Шерали :

2020-05-07 10:27:18

Ходимларни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкинми? Қабул қилинаётган ижтимоий ҳимоя чоралари муносабати билан ишдан бўшатиш қоидалари ўзгардими?  
 
buxgalter.uz саволларига юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ жавоб беради.
 
- Карантин туфайли ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби ўзгардими?
 
Президентнинг 20.03.2020 йилдаги Фармонига асосан коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси, васийлари, ҳомийлари билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади. Эътибор беринг: тақиқ фақат ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра, яъни МКнинг 100-моддаси 2-қисмида назарда тутилган асосларга кўра бекор қилишга татбиқ этилади. У меҳнат шартномасини бекор қилишнинг бошқа асосларига: ўз хоҳишига кўра, тарафларнинг келишувига кўра, шартнома муддатининг тугаши билан, тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга ва бошқаларга дахл қилмайди.
 
Подробнее: https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/qanday_qilib_hodimni_karantin_davrida_ishdan_bushatish_mumkin
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёттармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5969-сон Фармонининг 16-бандида:
16.Белгилансинки:
коронавирусинфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга
тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар)
бўлган ходимлар билан
меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан
бекор қилиш тақиқланади.
Норма уз да берилган шарҳ Президент Фармонига зид деб ҳисоблайман, Чунки Фармонда шунингдек, сузи мавжуд. бу жумла кўп нарсани ўзартириб юборади

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_