Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қандай қилиб уй-жойни ипотекага сотиб олиш мумкин

26.02.2018

Ипотека уй-жой муаммосини ҳал этишнинг самарали дастаги ҳисобланади. Энг ҳамёнбоп ипотека Японияда – йилига ўрта ҳисобда 0,72%, энг қимматларидан бири эса Аргентинада – ўрта ҳисобда 26,29%. Ўзбекистонда қандай қилиб ипотекага уй-жой сотиб олиш мумкин? Шарҳимизда шу ҳақда сўз юритамиз.

Масаланинг баҳоси. Банклар ҳар бир мижозга алоҳида ёндашишга ҳаракат қилади. Кредит муддати ва суммаси қарз олувчининг даромадига, сотиб олинаётган ёки барпо этилаётган уй-жойнинг бозор қийматига, кредит таваккалчиликларига ва, албатта, банкнинг имкониятларига боғлиқ.

Йилига 8%дан 22%гача ўзгарувчи фоиз ставкасининг катта «вилкаси» бор. Бошланғич бадал қанчалик катта ва бўлиб-бўлиб тўлаш муддати қанча кам бўлса, фоиз ставкаси шунча оз бўлади, деган қоида амал қилади.

Баъзи таклифларда 6 ойдан 3 йилгача муддатни ташкил этиши мумкин бўлган имтиёзли давр берилади. Бу даврда фақат кредит бўйича фоизлар тўланади.

Банклар бирламчи ва иккиламчи бозорда уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратадилар. Бунда янги қурилган турар жойлар сотиб олинишини рағбатлантиришга ҳаракат қиладилар. Фоиз ставкалари, одатда, иккиламчи бозордаги уй-жойни сотиб олишга қараганда 1–2% пастроқ бўлади. Қурилаётган уйлардаги квартираларни ипотекага олиш таклифлари мавжуд. Ипотека олинаётган банк иштирокида қурилган уйлардаги квартиралар бўйича битим тузиш маъқул кўрилади.

Шунингдек банклар уй-жой қуриш ёки реконструкция қилишга ипотека кредити ажратишга тайёрлар.

Аксарият таклифлар бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш муддати – 5 йилдан 15 йилгача. Энг кам бошланғич бадал – сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 25%ини тўлаш шарти амал қилади. Бунда банкка мурожаат қилганда ушбу суммани тўлаш имкониятини ҳужжатлар билан тасдиқлаш зарур. Банклар ЭКИҲнинг 2 500 бараваригача қийматдаги тайёр уй-жойни сотиб олаётганингизда, қурилиш ишлари бажарилаётганда эса – ЭКИҲнинг 3 000 бараваригача миқдорда маблағ ажратишга тайёр.     

Ёш оилалар учун алоҳида шартлар амал қилади. Мижозларнинг ушбу тоифасига биринчи марта никоҳдан ўтган, иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган эр-хотин киради:

  • энг кам бошланғич бадал 25%ни ташкил этади;
  • фоиз ставкаси МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (14%) юқори эмас;
  • имтиёзли давр – 3 йил, кредитни тўлаш муддати – 15 йилгача.

Кредит олишнинг асосий шартларидан бири қарз олувчида ойлик тўловлар суммасидан ошадиган расмий даромаднинг мавжудлиги ҳисобланади. Кредит олувчининг расмий даромадлари етарли бўлмаса, даромадлари молиявий юкламани енгиллаштирувчи биргаликда қарз олувчини тўловга жалб этиш мумкин. Эри (хотини) ёки бошқа қариндошлари биргаликда қарз олувчи бўлиб чиқиши мумкин.   

Қарз олувчи кредит олаётганда кўчмас мулк қийматининг бир қисми – бошланғич бадални ўз маблағи билан тўлаши талаб этилади. Асосий қарз деб аталадиган қолдиққа банк фоизлари ҳисобланади ва олинган сумма ҳар ойда тўланиши зарур қисмларга бўлинади. Бунда банклар кредитни сўндиришнинг турли вариантларини таклиф этадилар.

Ипотека кредитлари бўйича уй-жой сотиб олиш таомили «Ипотека тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.

Уй-жойга кредитни турар жойи бўйича рўйхатдан ўтган, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари расмийлаштиришлари мумкин.

Қарз олувчида (биргаликда қарз олувчида) кредитларнинг бошқа турлари бўйича қарз мавжуд бўлса, уй-жойни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилишга кредит берилмайди.

 Одатда, кредит бериш тўғрисидаги қарор 3 кун ичида қабул қилинади.

Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак, у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган ҳисобланади ва кучга киради. Давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ва ишончномалар бўйича ставкалар билан шарҳимизда батафсил танишиш мумкин. 
 
Ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Уй-жойни ипотекага олиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

  • банкда маслаҳатлашиш ва дастлабки шартларни аниқлаш;
  • мижознинг ҳужжатлар пакетини тўплаши;
  • ҳужжатларнинг банкка топширилиши;
  • банкнинг кредит бериш масаласини кўриб чиқиши;
  • ижобий қарор чиқарилиши;
  • банк билан мижоз ўртасида кредит шартномасининг имзоланиши;
  • сотувчига (қурувчига) кафолат хати берилиши;
  • квартира олди-сотдисининг нотариал расмийлаштирилиши;
  • квартирага эгалик қилиш ҳуқуқининг мижоз номига расмийлаштирилиши;
  • квартиранинг банкка гаров сифатида расмийлаштирилиши;
  • банк томонидан уй-жой эгасига пул тўланиши.

Шартнома тузиш учун банкка ҳужжатлар пакетини тақдим этиш зарур. Рўйхат банкнинг ички кредит сиёсатига ва ипотекани қандай мақсадда олаётганингизга боғлиқ. Шу сабабли банкка мурожаат қилиб, мутахассислар билан маслаҳатлашгач, ҳужжат тўплашга киришиш лозим.

Жадвалда ипотекани расмийлаштириш учун керак бўлиши мумкин ҳужжатларнинг намунавий пакети кўрсатилган.

Квартира/уй сотиб олиш учун

Уй-жой қуриш учун кредит

Реконструкция қилиш учун кредит

1

Кредит олиш учун ариза

Кредит олиш учун ариза

Кредит олиш учун ариза

2

Уй-жой ёки квартирага мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда уй-жой ёки квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома (хусусийлаштириш ордери, ордер ва нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномаси – уй-жой ёки квартира илгари сотилган бўлса, идорага қарашли уй-жой эгасининг уни хусусийлаштиришга рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжати)

Қонунчиликда белгиланган тартибда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига бўлган (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, мулкчилик) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси

Қарз олувчининг реконструкция қилинаётган уй-жойга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхалари (уй-жой илгари сотилган бўлса, ордер ва олди-сотди шартномаси)

3

Якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қиймати тўғрисида ҳужжат (бирламчи бозордан уй-жой сотиб олишга, якка тартибдаги уй-жой ёки квартира қийматини баҳолаш ҳужжати талаб қилинмайди)

Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) номига очилган омонат жамғарма счётида пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси ва/ёки қарз олувчи сотиб олган қурилиш материаллари ва/ёки уй-жой қурилиши (реконструкцияси) лойиҳасининг смета-молия ҳисоб-китобида кўрсатилган қурилиш материаллари нархлари бўйича сўралаётган кредитдан камида 25% суммасида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоби

Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) номига очилган омонат жамғарма счётида пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси ва/ёки қарз олувчи сотиб олган қурилиш материаллари ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматини баҳолаш бўйича дастлабки ҳисоб-китоб

4

Кредит олувчи (биргаликда қарз олувчи) номига очилган омонат жамғарма счётида пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси

Ариза берувчи ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (улар биргаликда қарз олувчи бўлиб чиқсалар) сўнгги 12 ой ичидаги даромадлари тўғрисида доимий иш жойидан берилган маълумотномалар (доимий иш жойи мавжуд бўлганда), ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган даромадлари тўғрисидаги декларациялар нусхалари, ёхуд пул шаклида барқарор даромадлар мавжудлигини ҳужжатли тасдиқловчи бошқа маълумотномалар (ўриндошлик асосидаги иш, қимматли қоғозларга инвестициялардан доимий даромадлар, узоқ муддатли депозитлар бўйича фоизлар ва б.)

5

Қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун лойиҳа нусхаси:

  • ер усти ва ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси режаси;
  • уй-жой пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, кесимлари ва фасадларининг режалари;
  • смета-молиявий ҳисоб-китоб

Қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган, шу жумладан смета-молиявий ҳисоб-китобни ўз ичига олувчи якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш лойиҳасининг нусхаси

6

Оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома

Оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома

Оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома 

7

Солиқ органларининг солиқлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси

Солиқ органларининг солиқлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси

Солиқ органларининг солиқлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси

8

Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг паспорти нусхаси. Оиланинг барча вояга етган (биргаликда қарз олувчи бўлмаган) ва вояга етмаган аъзоларининг шахсини тасдиқловчи, нусха кўчирилаётган ҳужжатлари (асл нусхалари)

9

СТИР ва ШЖБПҲ нусхалари

СТИР ва ШЖБПҲ нусхалари

СТИР ва ШЖБПҲ нусхалари

Ёш оилалар никоҳ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва ФҲДЁдан эр-хотиннинг ҳар бири биринчи никоҳда эканлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этиши зарур.

Олег Гаевой.