Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун Ер солиғи ҳисоб-китобида озод қилиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингАйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида озод этиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқинг

Кўчмас мулк ва автога доир битимларни 1 мартдан расмийлаштирган фойдалироқ бўлади

20.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи ставкалари ўзгартирилди. Мазкур шарҳда кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларига доир битимларни, шунингдек тегишли ишончномаларни нотариал расмийлаштирганлик учун янги ставкалар келтирилган.

 

Кўчмас мулкка доир битимлар ва ишончномалар бўйича ставкалар

 

1. Кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя ва айирбошлаш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи мулкнинг жойлашган жойига қараб белгиланади (қуйидаги келтирилган жадвалга қаранг).

 

Кўчмас мол-мулк жойлашган жой 

Кўчмас мулкнинг умумий майдонига қараб 

100 кв.м гача бўлганда 

100 кв.м дан 200 кв.м гача бўлганда 

200 кв.м ва ундан ортиқ бўлганда 

Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида

бошқа аҳоли пунктлари

ЭКИҲнинг 50%и миқдорида

ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 1,5 баравари миқдорида

 

* жадвалда кўрсатилган ставкалар мижознинг Тошкент шаҳрида доимий пропискаси мавжуд бўлгандагина қўлланилади. Бошқа ҳолда 2017 йил июлдан амалга киритилган шартлар ва давлат божи ставкалари қўлланилади.

Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига кўчмас мол-мулкни ўтказиш билан боғлиқ шартномалар расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 50%и миқдорида ундирилади.

 

2. Кўчмас мулкни тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

  • мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – ЭКИҲнинг 25%и миқдорида;
  • бошқа шахсларга – ЭКИҲнинг 50%и миқдорида.

 

Автомототранспортга доир битимлар ва ишончномалар бўйича ставкалар 

1. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари 2-5 баравар пасайтирилди (қуйида келтирилган жадвалга қаранг). Улар қаерда ишлаб чиқарилганидан (маҳаллий ёки хорижий) қатъи назар бир хил миқдорда қўлланилади (ҳозир хорижий автотранспортларга доир битимлар бўйича ставка 2-3 баравар юқори).

  

Транспорт воситасининг

двигатель қуввати бўйича

Ишлаб чиқарилган муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан 7 йилгача бўлганда

7 йил ва ундан ортиқ бўлганда

60 от кучигача бўлганда

ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида

60 от кучидан 110 от кучигача бўлганда

ЭКИҲнинг 6 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида

110 от кучидан юқори бўлганда

ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 8 баравари миқдорида

ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида

битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун

ЭКИҲнинг 50%и миқдорида

ЭКИҲнинг 25%и миқдорида

ЭКИҲнинг 10%и миқдорида

 

Бунда қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда амалдаги имтиёзли ставкалар сақланиб қолади:

  • мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5%и миқдорида ундирилади;
  • банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10%и миқдорида ундирилади;
  • ЙТҲ натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари, -  давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади.

2. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни, шунингдек улардан текин фойдаланиш шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун ставкалар 1,7 баравар пасайтирилди ва қуйидаги миқдорларни ташкил қилди:

  • мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига – ЭКИҲнинг 50%и;
  • бошқа шахсларга – ЭКИҲнинг 3 баравари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган. Давлат божининг янги ставкалари 1.03.2018 йилдан татбиқ этилади. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.