Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Задайте вопрос по НК в новой редакции заместителю министра финансов Дильшоду СУЛТАНОВУ - читать на buxgalter.uzКто отвечает за ЭЦП, если ею пользуются многие - читать на buxgalter.uzДо конца января нужно сдать четыре отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzСтоимость аренды госимущества в Ташкенте в 2020 году предлагается поднять в 1,5 раза - читать на buxgalter.uzКак работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzРеестры онлайн–ККМ опубликованы, но переход на них снова откладывается - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uz

ҚҚС туфайли нархлар ошмаслиги учун нима қилиш керак

14.12.2018

Читать на русском языке

ҚҚС билан боғлиқ шу ва бошқа долзарб саволларга жавобни, шунингдек амалий тавсияларни 17 ва 24 декабрда «Norma» ПРМда ўтказиладиган тренингда олиш мумкин. 

 

ҚҚСнинг формуласи содда, бироқ негадир у кўп бухгалтерлар ва тадбиркорларни хавотирга солмоқда: 

 

бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси = харидорлардан тушадиган ҚҚС – етказиб берувчилардан тушадиган ҚҚС.

 

Бунинг сабаби – тайёргарлик кўрмаганликда, мавҳумликда ва ўз билимига ишонмасликда.

 

Бизнес солиқ солишдаги ўзгартиришларга турлича муносабат билдирмоқда. Кимдир ёпилишини, кимдир қисмларга бўлинишини айтмоқда. Бироқ кўпчилик кутишни афзал кўрди. Ушбу корхоналар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда янги нархларни чиқариб бўлдилар, энди 2 та йўлдан бирини танлашлари зарур:   

 

– ё фойдани сақлаб қолиш учун нархларни ошириш;

– ёхуд уларни шундоқлигича сақлаб қолиб, ҚҚСни ўз даромадларидан тўлаш.

 

Соддалаштирилган ҚҚСнинг жорий этилиши нархларни барқарорлаштиришда ёрдам беради. Ушбу масала бўйича норматив ҳужжат қабул қилинишини кутиб қоламиз.

 

Бунда 2019 йилдан бошлаб иш ҳақидан ушлаб қолинадиган солиқлар пасайтирилаётганини инобатга олиш лозим. Шу сабабли бизнес рақобатга дош бериши ҳақида қайғуриб, нархларни ўзгартириш вариантлари ва уларнинг оқибатларини яхшилаб чамалаб кўриши зарур.

 

Нархлар сезиларли даражада ошишининг олдини олиш учун яна бир захира – бу ҚҚСни ҳисобга олиш механизмидан фойдаланиш. Бунда бухгалтерларнинг тер тўкишига тўғри келади. Товар-моддий захиралар: хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар қийматидан ҚҚСни «чиқариб олиш» керак бўлади. Шунда корхона ҚҚСни товарлар, ишлар, хизматларни харид қилаётганда етказиб берувчиларга тўланган солиқ суммасига камайтира олади. Бу қуйидаги формула асосида амалга оширилади: ТМЗ қолдиғи х 20 / 120.    

 

17 ва 24 декабрда «Norma» ПРМда ўтказиладиган тренингда буни амалиётда қандай бажариш мумкинлиги ҳақида сўз юритилади, уни солиқ органларида 25 йил иш тажрибаси орттирган сертификатланган солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашева олиб боради. 

 

Унга ташриф буюриб, қуйидагиларни қандай амалга ошириш мумкин эканлигини билиб оласиз:

  • ҚҚС тўловчи сифатида ҳисобга туриш;
  • солиқ солинадиган ва имтиёзли оборотларни ҳисоблаш;
  • кейинчалик солиқчиларда эътирозлар юзага келмаслиги учун ҚҚСни тўғри ҳисобга олиш;
  • солиқ солинадиган база бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра шакллантирилишини назорат қилиш;
  • солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимидан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтиш даврининг афзалликларидан фойдаланиш;
  • амалий вазифаларни ҳал этиш;
  • солиқ ҳисоботини тайёрлаш.

 

Тренинг давомида ўз саволларингизга жавоб оласиз. Ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, уларни олдиндан жўнатишингиз мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_