Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

“Сариқ” ва “яшил” ҳудудларда қатор рухсат этилган фаолият кенгайтирилди

04.06.2020

Читать на русском языке

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

 

2020 йил 5 июндан бошлаб:

 

“сариқ” ҳудудларда қуйидаги фаолиятга рухсат берилди:

 

  • меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);
  • уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);
  • меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига.

 

“Яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда қуйидаги фаолиятга рухсат берилди:

 

  • индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига. Улар доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, уларнинг ҳудудида тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиш, ижтимоий масофани сақлаш даркор,  ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказиш тақиқланади;
  • маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни Интернетда ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;
  • таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруҳ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига, ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш;
  • диний ташкилотлар фаолиятига. Уларга қўйиладиган талаб қуйидагиларни ўз ичига олади: биноларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар билан жиҳозлаш, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиш, ижтимоий масофани сақлаш, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш.

 

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидаги фаолиятга рухсат берилди:

 

  • умумий овқатланиш объектлари фаолиятига. Уларга қуйидаги талаблар қўйилади:
    • банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
    • фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
    • столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
    • бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
    • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
  • мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш, уларнинг биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
  • бозорлар фаолиятига.  Уларнинг кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланади, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда киритилмайди.

 

Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

 

Шунингдек, Карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.