Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«СБХ»га - 25 йил! 2019 йилда ўқувчиларимизни қандай янгиликлар кутмоқда?

30.10.2018

Читать на русском языке

 

Онлайн ОАВ ривожланиши билан газета ва журналларнинг адади камая бошлади. 2019 йилги обуна кампаниясига киришган нашрлар нимага таянмоқда? Бу ва бошқа саволларга республикамиздаги бешта нашр: «Солиқ ва божхона хабарлари», «Налоговые и таможенные вести», «Норма маслаҳатчи» ва «Норма» газеталари, шунингдек TOP реклама журналини чиқараётган «Norma gazetalari birlashgan tahririyati» МЧЖ директори Баҳодир Қаюмов norma.uz порталига берган интервьюсида жавоб берди.     

 

– Босма нашрлар жуда мушкул аҳволга тушиб қолганлар демаган бўлардим. Албатта, газета ва журналлар рақобатга дош бериши осон бўлмаяпти. Интернет-нашрлар тезкор ҳисобланади, улар ахборотни самарали тақдим этишда техник имкониятларга эга.

 

Шу билан бирга босма нашрлар ҳам ўз ўқувчиларига эга бўлиб қолмоқдалар. Аввало, улар сирасига қоғоздан ўқишга ўрганиб қолган ўрта ва катта ёшдагилар киради. Шунингдек Интернетга боғланишда муаммолар юзага келадиган олис аҳоли пунктларида газеталар талабгир ҳисобланади.

 

Энг асосийси, мутахассисларда долзарб амалий масалалар юзасидан тушунтиришлар берадиган профессионал даврий нашрларга талаб бор. Газеталаримиз уларнинг кундалик ишларидаги мураккаб ва ноанъанавий вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради.

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси нашрдан чиқа бошлаганига 25 йил бўлади. Шу боис унинг келгуси йилларда ҳам фойдали бўлишига ҳаракат қиламиз. Материалларни тақдим этиш услубини ўзгартирмаймиз – назарий эмас, фақат тушунарли, содда тилда ёзилган амалий материалларни беришда давом этамиз.

 

Янги йилда солиқ тўловчиларни катта ўзгаришлар кутмоқда. «СБХ» ва «Норма маслаҳатчи» газеталари улар билан таништирибгина қолмай, балки янги солиқ қонунчилигини қўллаш бўйича амалий тавсияларни ҳам беради. Камерал текширувлар ва кўп сонли талабномалар – алоҳида мавзу, уларга албатта муносабат билдириш керак. Ҳисоб юритиш, солиқлар ва иш ҳақи ҳисоб-китобига оид долзарб саволларга жавоблар, мисоллар, ҳужжатлар намуналари – буларнинг барчаси «СБХ» ва «Норма маслаҳатчи»нинг саҳифаларида берилади.

 

Газеталардан ташқари, кўпгина нуфузли жаҳон нашрлари рақобатбардош бўлиш учун ўз ўқувчиларига қўшимча хизматларни таклиф қилмоқда. Газетхонларимиз у ҳақда қайғуришларини, фаол суҳбатда бўлишларини хоҳлайди. Бу учун ҳақ тўлашга тайёр.

 

Бошқача айтадиган бўлсак, нашр интернет ОАВ билан рақобат шароитида ўзини сақлаб қолиши учун ўз обуначиларига кўплаб фойдали маълумот ва хизматларни тақдим этиши керак.

 

– Бундай ёндашувлар таҳририятингизда ҳам қўлланилаяптими?

 

– Ҳа, қўлланаяпти, обуначиларга бонуслар ва бепул хизматлар пакети тақдим этиляпти, уларнинг қиймати тўлиқ фойдаланилганда, обуна суммасидан бир неча баравар ошиб кетади.

 

Мисол учун, газетамиз обуначисига айлансангиз, «Жавоб берамиз» хизмати маслаҳатчилари хизматидан фойдалана оласиз. Бир ойда бир марта бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш ва бизнеснинг ҳуқуқий жиҳатларига оид оғзаки ёки ёзма маслаҳатларни бепул олишингиз мумкин. Мураккаб саволларга жавоб олиш учун ваколатли идораларнинг мутахассислари жалб қилинади.

 

Обуначилар учун бонуслар пакетига «Norma» профессионал ривожланиш марказининг битта профессионал семинарида ва олтита вебинарида бепул иштирок этиш киритилган.  Мавзуни ўзингиз танлайсиз: бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашдаги муаммоли масалалар, ташқи иқтисодий фаолият, савдо, қурилиш, ҳисобот ва текширувларга доир масалалар.

 

Обуначиларимиз бонусли бепул иштирок этишдан ташқари, 30 фоизлик чегирма билан «Norma» ПРМнинг бошқа семинарларида иштирок этишлари ва ўқув курсларида ўқишлари мумкин.

 

Ўқувчиларимизга фойдали ахборот билан бирга хуш ёқадиган совғалар ҳам тақдим этилади. Уларга «GOROD SKIDOK» дисконт дастурининг ҳамкор-ташкилотларида (кафе ва ресторанлар, дўкон ва сервис марказларида) иш, рўзғор ва оила учун товарлар ва хизматлар ҳақини тўлашда йил давомида қатъий белгиланган чегирмалар олиш ҳуқуқини берувчи «Normaльная карта» дисконт картасини совға қиламиз.

 

Шунингдек обуначиларимиз «Poytaxt» радиоси орқали (хоҳишига кўра FM 107,2 – рус тилида ёки FM 103,5 – ўзбек тилида) ўз раҳбари ёки бош бухгалтерини таваллуд куни билан бепул қутлаш имкониятига эга бўладилар.

 

– Нашрларингизга қандай обуна бўлиш мумкин?

 

– Буни таҳририят ва обуначилар ўртасида тузиладиган шартнома бўйича (шартномалар газетамиз саҳифаларида берилади) ва анъанавий усулда - «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Матбуот тарқатувчи» АК ва бошқа матбуот тарқатувчи корхоналар орқали амалга ошириш мумкин.

 

– Муваффақиятлар тилаймиз, обуначиларингиз кўпаяверсин!



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум