Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сенатнинг 15-нчи ялпи мажлиси 28 июнда бўлиб ўтади

25.06.2018

Читать на русском языке

 

Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Сенатнинг 15-нчи ялпи мажлиси 28 июнь куни Тошкент шаҳрида чақирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига қуйидаги қонун лойиҳалари киритилди: 

 

Қонун лойиҳасининг тайёрланиши ва жамоатчилик муҳокамаси узоқ давом этди. Дастлабки таҳрири ўтган ёзда тақдим этилган эди. Ҳужжатни Қонунчилик палатасида муҳокама қилиш жараёнида мажбурий аъзоликни жорий этиш режалаштирилаётган эди. Кейинроқ аниқлик киритилди: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун у ихтиёрий бўлади;

 

  • «Медиация тўғрисида».

Қонун лойиҳаси асосий жиҳатларининг қисқача шарҳи билан ҳавола орқали ўтиб танишишингиз мумкин. Медиацияни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро тажрибанинг эксперт таҳлили – бу ерда

 

  • «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»;

 

 

  • «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида».

 

Бундан ташқари, сенаторлар халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қатор қонунларни кўриб чиқадилар, Ҳисоб палатасининг, прокуратура органларининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни, ТИВ ҳамда ички ишлар органларининг фаолияти ҳақидаги ахборотни эшитадилар. Андижон вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитилади.

 

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ҳолати юзасидан Бош вазирга парламент сўровлари юбориш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

 

Ялпи мажлисда Сенатнинг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати маълумотлари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум