Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 декабрь куни бўлиб ўтади

06.12.2018

Читать на русском языке

 

Кун тартибига 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала, шунингдек бир қатор қонун лойиҳалари киритилмоқда.

 

5 декабрь куни бўлиб ўтган Сенат Кенгашининг мажлисида Парламент юқори палатасининг ўн еттинчи ялпи мажлисини 2018 йилнинг  13 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Сенаторлар муҳокамасига 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг бош молиявий-иқтисодий ҳужжати лойиҳаси 3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида, шундан кейин 17 ноябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокама қилиниб, тасдиқланди. Молия вазирлиги унинг асосида ишлаб чиқилган “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрининг тақдимотини ўтказди.

 

Шунингдек, кун тартибига “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари, айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини, баъзи давлат органлари фаолиятини, қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган қатор тузатишлар киритилаётир.  

 

24 октябрь, 8 ноябрь, 22 ноябрь ва 30 ноябрдаги Қонунчилик палатаси мажлисларида  депутатлар томонидан кўрсатилган қонун лойиҳаларининг муҳокамаси чоғида биз уларнинг мазмуни тўғрисида батафсил ёзган эдик.

 

Шу билан бир қаторда сенаторлар ички ишлар вазирининг ахбороти, Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботини, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг ахборотини эшитадилар ва 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш дастури тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.

 

Олий Мажлис Сенати материаллари асосида 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_