Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПредприятие перешло на НДС, что делать с договорами, которые заключены ранее Какие налоговые последствия возникают при выбытии учредителя ОООКак определять доходы от выбытия основных средств и иного имущества Как строительным организациям определять доход от реализации при расчете налога с оборота

Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

04.08.2022

Читать на русском языке

Мажлисда сенаторлар учта ҳужжатни рад этишди. 

 

Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида “Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Қонун билан давлат қарзи ва унга хизмат кўрсатиш харажатларининг устуворлиги, давлат қарзининг чекланган ҳажмлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг давлат қарзини бошқаришдаги ваколатларини белгилаш назарда тутилган.

 

Қонун билан давлат қарзи суммасининг ЯИМга нисбатан энг юқори миқдори 60%дан ошмаслиги, давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкинлиги белгиланмоқда. Давлат қарзини бошқариш соҳасидаги Президент, Олий Мажлис палаталари, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва Молия вазирлигининг ваколатлари белгиланмоқда.

 

Қонунда давлат кафолатини бериш тартиби, давлат кафолати берилмайдиган ҳолатлар, қарз олувчи-резидентларнинг мажбуриятлари, давлат кафолатини бекор қилишга оид нормалар ўз аксини топган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ва “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонунларга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

 

Қонун билан Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисоботлар тақдим этиши тартиби жорий қилинмоқда.

 

Шаҳар ички ишлар бўлинмаларининг бошлиқлари – ҳар чоракда ва уларнинг ўринбосарлари – ҳар ойда, маҳалла ҳуқуқ-тартибот пунктларининг профилактика катта инспекторлари – ҳар олти ойда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисоботлар тақдим этиши тартиби белгиланмоқда.

 

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тўғрисидаги норма киритилиб, бунда маҳалла ҳуқуқ-тартибот пунктлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида ҳамкорликда ишлашини ташкил этиш бўйича ички ишлар органларининг таркибий тузилмаси ҳисобланиши белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Мажлисда сенаторлар Уй-жой кодекси, “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунларни рад этишди.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2022-08-17
  • USD:10970.01 (+0.00) сум
  • EUR:11117.01 (+0.00) сум
  • RUB:178.88 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах