Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сертификатлаштирилмаган товарларни қаердан олиб кириш мумкин

17.01.2019

Читать на русском языке

«Ўзстандарт» агентлиги ILAC ва IAF тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг рўйхатларини эълон қилди. Ушбу ахборот айрим товарларни сертификатлаштирмай олиб киришлари мумкин бўлган тадбиркорлар учун мўлжалланган. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12.12.2018 йилдаги ПҚ–4059-сон қарорига мувофиқ, устав капиталида давлат улуши 50%дан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун (эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно) 1.01.2019 йилдан бошлаб олиб кириладиган маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг соддалаштирилган режими жорий этилган (шарҳга қаранг).

 

Чунончи, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом ашё, материаллар ва буюмлар Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётганда мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинган. Олиб кирилаётган товар учун Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилган тақдирда ушбу норма амал қилади.

 

Улар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишинингиз мумкин:

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_