Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий режими белгиланди

18.04.2019

Читать на русском языке

Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Ҳужжат Олий Мажлис Сенатига йўлланди, дея хабар берилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Телеграм-каналида.

 

Эслатиб ўтамиз, бир қатор ҳужжатларда шахсий маълумотлар махфий ахборот сирасига киритилган (шарҳга қаранг). Бироқ ушбу тушунча ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ очиб берилмаган, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш механизмлари мавжуд эмас.

 

Қонунда қуйидаги тушунчалар қабул қилинган:

  • шахсий маълумотлар – электрон, қоғоз ва (ёки) бошқа моддий ташувчида қайд этилган, муайян шахсга тегишли ёки уни идентификациялаш имконини берувчи ахборот;
  • шахсий маълумотлар субъекти – шахсий маълумотлар тегишли бўлган жисмоний шахс;
  • шахсий маълумотлар базаси – шу жумладан ахборот тизими кўринишидаги, шахсий маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси;
  • шахсий маълумотларни қайта ишлаш – шахсий маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, қўллаш, тақдим этиш, тарқатиш, узатиш, шахссизлантириш ва йўқ қилишга доир бир ёки бир нечта ҳаракатларни амалга ошириш; 
  • шахсий маълумотлар базаси оператори – шахсий маълумотларни қайта ишловчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
  • шахсий маълумотлар базасининг мулкдори – шахсий маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;
  • учинчи шахс – субъект, мулкдор ва (ёки) оператор ҳисобланмаган, бироқ шахсий маълумотларни қайта ишлашга доир ҳоллар ёки муносабатлар сабабли улар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахс.

 

Илгари ёзганимиздек, «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳасида уларга кириш механизмлари, шу жумладан уларни халқаро узатиш тартиботлари белгиланган. Лойиҳа шахсий маълумотлар қаерда қайта ишланишидан қатъи назар, уларнинг ҳимоясини таъминлаш бўйича талабларни ўз ичига олган. Шунингдек, унда шахсий ҳаёти дахлсизлиги бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган нормалар қайд этилган.