Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Суд фронтига кимни юбориш керак?

25.01.2017

Даъвогар ёки жавобгармисиз, ғалаба қозонишингизга ишонасизми ёки мағлубиятга юз тутишингизни олдиндан ҳис қилаяпсизми, ҳар қандай ҳолатда ҳам суд жараёнидаги иштирок — ёқимсиз ҳодиса, серташвиш, машаққатли ва баъзида анчайин чиқимли ҳам. Қайсидир компаниялар унга адвокатларни жалб этишади, бошқалари – консалтинг фирмаларини, яна қайсилари – штатдаги юрист саъй-ҳаракатларига таянади. Хўжалик юритувчи субъект умуман юридик ёрдамга мурожаат этмасдан, мустақил равишда судда ишни ютиб чиқиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, унинг шартлари қандай? Қуйида шу мавзу бўйича фикр юритамиз.

Ишни мустақил равишда, устига-устак тажрибасиз олиб боргандан кўра малакали мутахассисга топшириш яхшироқ, деган фикрга қўшилмайдиганлар кам бўлса керак. Бироқ юристни, хусусан, суд жараёнида иштирок этиш учун ёллашда компаниянинг молиявий аҳволи ҳал қилувчи омил ҳисобланади. У бунга қодирми? Алалоқибат қай бири арзонроқ – битта жараён учун адвокатми, даврий аутсорсингми ёки ойликка ишлайдиган штат бирлигими? Мазкур мавзу бўйича мунозараларда бир қарорга келинмаган, шу боис ҳам бутун дунёда хўжалик юритувчи субъектлар юридик ёрдамнинг барча уч шаклидан фаол равишда фойдаланиб келишади. Келинг, шу учта вариантни бирма-бир кўриб чиқамиз.

 

Биргина жараён учун адвокат

 

Norma.uzнинг доимий муаллифларидан бири — амалиётчи хўжалик ишлари адвокатининг таъкидлашича, адвокатнинг хўжалик жараёнидаги иштирокини шартли равишда бир нечта босқичга ажратиш мумкин:

 

1. Юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида келишув тузиш;

2. Зарур ҳужжатларни тайёрлаш (даъво аризаси, суд буйруғини бериш учун ариза, турли илтимосномалар, аризалар ва бошқалар), ваколатларни расмийлаштириш, ва, биринчи навбатда, хўжалик судида ишонч билдирувчининг манфаатларини ифолалаш учун ишончнома;

 

3. Биринчи инстанция судида адвокатнинг суд муҳокамасида бевосита иштироки;

 

4. Адвокатнинг судга шикоят қилишда (апелляция, кассация, назорат тартибида), суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ва суд ҳужжатларини ижро этишда иштирок этиши. Агар мазкур босқич юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимда назарда тутилмаган бўлса, қўшимча келишув талаб этилиши мумкин.

 

Адвокат билан (шунингдек, адвокатлик ёки консалтинг компанияси билан) шартнома матнига алоҳида эътибор қаратиш жоиз. Хусусан, адвокатнинг судда иштирок этиши учун ҳужжатда кўзда тутилган шартлар ва жавобгарлик буюртмачи (ёлловчи)га маъқул бўлиши керак. Агар суд жараёнида ёки тугаганидан кейин сиз асосий деб ҳисоблаган хизматлар сиз ёллаган мутахассис томонидан “алоҳида шартлар” ёки қўшимча тўлов талаб этадиган қўшимча хизматларга киритилса, ўзаро кўнгилсизлик бўлади.

 

Айтиш керакки, юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолашдан олдин адвокатлар иш ва у билан боғлиқ материаллар билан танишиш имкониятини беришни сўрашади. Бу нафақат ҳақни аниқлаш, балки ҳаракатларнинг эҳтимолий вариантлари ҳақида холис маслаҳат бериш учун ҳам бажарилади. Амалиётда шундай ҳолатлар бўладики, маслаҳат берилганидан кейин ишонч билдирувчи адвокатнинг жараёнда иштирок этишига зарурат йўқ экан, деган хулосага келиши ҳам мумкин. Маслаҳатлар бериш бўйича хизмат учун ҳақ тўланмай қолмаслиги учун юрист ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича битим тузишни таклиф этиши мумкин.

 

Суд жараёнига адвокатнинг жалб этилиши жуда қимматга тушиши мумкин. Бунда инобатга олиш жоизки, хўжалик ишлари бўйича гонорарлар аксарият ҳолларда қатъий тариф сеткасига мувофиқ эмас, балки мунозара олиб борилаётган битимнинг суммасидан келиб чиқиб сўралади. Хўжалик ишлари бўйича баъзи адвокатлар маслаҳат бериш, ҳужжатларни тайёрлаш ва жараёнда бевосита қатнашиш учун гонорарнинг қатъий белгиланган суммасини тўлаш, шунингдек ундиришдан келиб тушган сумма учун фоиз (қоидага кўра, бу 10%) шартларида ишлашади.

 

Агар ташкилот фаолиятининг спецификаси боис суд муҳокамаси ҳаддан ташқари ёмон бўлса, битта жараён учун адвокат хизматидан бир маротабалик фойдаланиш муаммони ҳал қилишнинг энг яхши варианти бўлиши мумкин. Агар тадбиркор судга ўз ишига қатнагандай серқатнов бўлиб қолса, у юридик ёрдам олишнинг бошқа усулларини кўриб чиқса арзийди.

 

 

Юридик аутсорсинг (адвокатлик ёки консалтинг кузатуви)

 

– Қийин аҳволда қолган кўп компаниялар юридик аутсорсинг сингари муаммони ҳал қилишнинг имконияти ҳақида эслаб қолишади. Афсуски, кўпинча бу ўз вақтида бўлмаслиги ҳам мумкин, – дейди  яна бир амалиётчи хўжалик адвокати. – Лекин барибир бу тайёрланмасдан, керакли маслаҳатларни олмасдан судга келишдан афзалроқ.

 

Хўжалик судларида мижозларни ҳимоя қилиш бўйича 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган бу мутахассиснинг фикрича, четдан таклиф этиладиган юристларнинг даврий экспертизалари хўжалик юритувчи субъектларнинг кўпчилигига бутунлай ишни судда кўриб чиқишни олдини олишга ёрдам берган бўларди. Аксарият хатолар тўғриланиши мумкин, ҳақ тўланган мутахассиснинг маслаҳатлари келгусида хатоларга йўл қўймасликка имкон беради.

 

Адвокатнинг таъкидлашича, кенг тарқалган хатолар орасида – таъсис ҳужжатларига беэътиборлик билан ёндашиш ва корхонанинг келгуси барча фаолияти учун муҳим ҳужжат бўлган Уставнинг бир қолипга туширилган матнини қабул қилиш.

 

Европа мамлакатларида кичик ва ўрта бизнес учун жуда кенг тарқалган амалиёт — аутсорсингга мурожаат этишни тавсия қилар экан, суҳбатдошимиз хизмат кўрсатишнинг барча даври мобайнида айнан битта мутахассис билан ишлаш маъқул эканини таъкидлади.

 

– Фаолиятингизнинг ўзига хослигини ўрганиб, у сиз учун ишламаётган вақтида ҳам фирмангиз учун манфаати тегадиган ахборот ва тажрибани ўрганади ва тўплаб боради, – деди адвокат. – Бундай ҳамкорликдаги ягона камчилик бизнес мулкдорларининг ҳар доим ҳам четдан ёлланган мутахассис олдида “ёрилиб дардини очишга” тайёр бўлмаслигидир. Барча тўсқинликлар, шу жумладан олдинги хатолар ва ҳуқуқбузарликлардан фақат штатдаги юристгина хабардор бўлиши мумкин.

 

Штатдаги юрист

 

Демак, штатдаги юрист компаниянинг барча ички сирларини, шу жумладан, четдан олинган мутахассисларга ўз хоҳишига кўра ҳеч ким ошкор қилмайдиган ҳолатлар ва фактларни билади. Агар у пухта билимга эга бўлса, жараён учун зарур барча ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш унинг учун қийинчилик туғдирмайди.

 

– Бизнинг компаниямиз ҳар йили хўжалик судида 15 тагача ишни кўради. Уларнинг аксариятида биз даъвогар сифатида иштирок этамиз ва ютиб чиқамиз, – дейди А компанияси юристи. – Суддаги ишларнинг муваффақияти юрист ёки адвокатнинг нотиқлик маҳоратига эмас, балки тарафларнинг ҳар бири келтирадиган далилий базага боғлиқ. Бозорда ишлашнинг илк йилларида орттирган аччиқ тажрибамиз туфайли биз энг катта эътиборни шартномалар тузишга қаратамиз. Уларнинг матнидаги маромига етказилмаган жумлалар (тарафларнинг мажбуриятлари, етказиб бериш муддатлари, тўловни амалга ошириш, форс-мажор ҳолатлари, шартномаларни бекор қилиш учун асослар ва ҳоказо) бир қарашда ҳақ бўлган тарафнинг бир неча маротаба судда ишни ютқазишига сабаб бўлган.

 

Ушбу мутахассиснинг фикрича, судларда биргина қатъий қоида амал қилади: “Агар ҳақ бўлсангиз – буни ҳужжатлар билан тасдиқланг, тасдиқлай олмайсизми – демак, ноҳақсиз”. Штатда юристга эга бўлган компанияда ўзи тузган ҳамда контагентлар томонидан таклиф этилган ҳужжатлар экспертизаси учун айнан шу юрист жавобгардир. Энг асосийси бундай ходимнинг пухта билимга ва тажрибага эга бўлишидир. Агар ташкилот штат бирлиги сифатида юрист сақлаш имконига эга бўлса, у шундай бўлиши керак.

 

Жараёнда мустақил иштирок этиш

 

 “Агар ҳеч кимнинг ёрдамига мурожаат этилмаса ва судда мустақил равишда ўз манфаатлари ҳимоя қилинса, ютиб чиқиш мумкинми?” – деган адолатли савол берилиши мумкин. Унга қатъий жавоб берамиз – “ҲА!”. Шубҳасиз, агар компаниянинг раҳбари ва бухгалтери ўз соҳасида тажрибали ва билимга эга бўлса, имзоланишидан олдин ҳар бир шартнома батафсил ишлаб чиқилса, ҳужжат айланмаси аниқ тартибда олиб борилса, компания ўз контрагентларига нисбатан ўзининг мажбуриятларини бажарса, судда адвокатсиз дадил иштирок этавериши мумкин. Энг асосийси – далилий база. У мавжуд бўлиши ва тўлиқ тартибга солинган бўлиши керак.

 

***

 

Юқорида айтилганларга якун ясаган ҳолда асосий хулосаларни келтирамиз. Бу муҳим:

 

1. Ўз Уставини тузишга жиддий эътибор қаратиш ва унга қатъий амал  қилган ҳолда фаолиятни амалга ошириш;

2. Ташқи контрагентлар билан тузиладиган ҳар бир шартномани диққат билан ишлаб чиқиш;

3.  Ҳали ишланаётган ва аллақачон ишлаб бўлинган шартномалар бўйича  бухгалтерия ва банк ҳужжатларини  ҳар жиҳатдан яхши юритиш ва сақлаш;

4. Агар малакали юридик ёрдам юзасидан ташқи мутахассисларга мурожаат этишга тўғри келса, сизни судда ифода этишига ишонч билдирадиганингиз билан тузиладиган шартнома матнига эътиборли бўлиш.

 

Демак, адвокатни битта жараён учун ёллаш, юридик ёки консалтинг компанияси билан хизмат кўрсатиш учун шартнома тузиш, штатдаги юристга эга бўлиш ёки судда мустақил равишда қатнашиш ташкилотнинг молиявий имкониятлари, иштирок этиладиган суд жараёнларининг сони ва уларнинг ҳар биридаги мунозара предметидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Биз эса ушбу имкониятларнинг ҳар бирини ёритишга ва улар бўйича мутахассисларнинг фикрини тақдим этишга ҳаракат қилдик.

 

Саида Жонизоқова,

 мухбиримиз

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Мол-мулкни хатлашнинг суд тартиби зарурми?

 

Суд залидан: пудрат ишларини келишмадингизми – уни бепул бажардингиз

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах