Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Суюлтирилган газнинг бир килограмми 800 сўмгача қимматлашади

07.02.2018


Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган тадбирда “Ўзтрансгаз” АЖ вакили хабар берди. Тегишли хабарни ЎзА тарқатди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари биз 29.12.2017 йилдаги 1033-сон ВМҚ эълон қилинганда мазкур ўзгартиришларни эълон қилган эдик.

 

Қайд этилишича, аҳолига сотиладиган суюлтирилган табиий газнинг нархи 2 босқичда оширилади.

 

1 апрелдан бошлаб у:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида - 720 сўм (ўзгармайди);
  • Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида – 700 сўм (ҳозирги кунда водийда - 644,7 сўм, Тошкент вилоятида - 606 сўм);
  • Бухоро ва Навоий вилоятларида - 500 сўм (ҳозирги кунда – 450 сўм);
  • Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида – 500 сўм (ҳозирги кунда - 372 сўм);
  • Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида – 500 сўм (ҳозирги кунда - 327,6 сўм) туради.

 

1 августдан бошлаб республиканинг барча ҳудудида ягона нарх – 1 кг учун 800 сўм белгиланади.