Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ҳукумат аҳоли учун суюлтирилган газнинг нархларини тасдиқлади

09.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2017 йилдаги 1033-сон қарори билан аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг чакана нархлари тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ–3253-сон қарори билан суюлтирилган газни республикамиз аҳолисига сотишда 1994 йил 1 октябрдан бошлаб қўлланиб келинаётган келишилган (эркин) нархлар ўрнига ягона қатъий белгиланган нархга ўтиш кўзда тутилган.

 

Ягона чакана нархга ўтиш икки босқичда амалга оширилади. «Ўзтрангаз» АЖ ва унинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун суюлтирилган газни қуйидаги тарзда сотади:

  • 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ­– ҳудудлар кесимида ўзгарадиган нарх бўйича: 1 кг учун ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 500 дан 720 сўмгача;
  • 2018 йил 1 августдан бошлаб – ягона нарх бўйича: 1 кг учун ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 800 сўм. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум