Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Тадбиркорларга қандай интерактив хизматлар керак

05.10.2018

Читать на русском языке

 

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат хизматлари сифати юзасидан тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўров якунларини чиқарди. Иштирокчилар Интернет орқали бизнесга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир кўпгина таклифларни киритдилар, дея хабар берилади Марказ порталида.

 

Сўровда кимлар қатнашди

 

Саволларга жавоб берган тадбиркорларнинг чорак қисмидан ортиғи (26%) улгуржи ва чакана савдо соҳасида бизнес юритади. Сўралганларнинг 16%и – алоқа, 9%и – умумий овқатланиш, 5%и – таълим, 4%и – соғлиқни сақлаш соҳасида. Тадбиркорларнинг учдан бир қисмидан ортиғи 5 ва ундан ортиқ йилдан буён фаолият юритади. Иштирокчиларнинг 78%и – ходимлари штати 50 бирликкача бўлган микрофирмалар. Сўровнинг яна бир ўзига хос муҳим кўрсаткичи: иштирокчиларнинг 70%и Тошкентда рўйхатдан ўтказилган.

 

Қандай давлат хизматлари жорий этилиши лозим

 

«Очиқ» саволларга жавоблар қизиқарли кўринди.

 

«Интернет орқали кўрсатиладиган қандай хизматлар тадбиркорлар орасида талабгир бўлади?» деган саволга қуйидаги жавоблар олинди:  

  • юридик шахслар учун коммунал хизматлар бўйича ҳисоботларнинг Интернет орқали топширилиши. Айни пайтда тадбиркорлар (ёки уларнинг вакиллари) бундай ҳисоботларни топшириш учун ҳар ой навбатда туришларига тўғри келади;
  • банк хизматларини (кредитлаш, касса аппаратларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳ.к.) соддалаштирилган тарзда, банкка ташриф буюрмай олиш;
  • мувофиқлик сертификатлари, турли рухсатномалар, коммунал хизматларга уланиш, божхонада тозалаш, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг сертификатларига буюртманомалар;
  • қарз мавжудлиги, солиқ ажратмалари счётдан сўзсиз тартибда ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида смс-хабарлар олиш, қарз мавжуд эмаслиги ҳақидаги ҳисоботнинг шакллантирилиши ва ҳ.к.;
  • OneID ва my.gov.uz орқали хизматлар билан ишлаганда юзага келадиган саволлар бўйича зарур ахборот ва қадамма-қадам йўриқнома олиш;
  • суғурталаш, кредитларни сўндириш, навбатга ёзилиш ва бошқа буюртманомалар бериш;
  • транспорт воситаларини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш;
  • давлат дастурлари ва режалари (инвестициялар, харажатлар, молиялаштириш манбалари, йўналишлар, харидлар) ҳақида батафсил маълумотлар.

 

Тадбиркорлар янги электрон давлат хизматларини ишга туширишдан олдин уларни амалга оширишнинг тўлиқ механизмини ишлаб чиқиб, оммавий равишда қўллангунига қадар юзага келиши эҳтимолдан холи бўлмаган барча камчиликларни бартараф этишни ҳам таклиф этдилар.

 

Нималарни яхшилаш лозим

 

Тадбиркорлар давлат хизматлари сифатини яхшилаш ҳақида ҳам фикр билдирдилар, хусусан, қуйидаги таклифларни киритдилар: 

  • тақдим этиладиган ҳужжатларни камайтириш ва давлат органларининг «тартибга солишини» пасайтириш бўйича либераллаштиришни амалга ошириш;
  • ЭРИ олиш таомилини соддалаштириш, уни муддатсиз қилиш (ёхуд ундан умуман воз кечиш) ва шахсий кабинетни ривожлантириб, янги хизматлар ва ишлаш учун имкониятларни жорий этиш;
  • жойларда кадрлар малакасини ошириш масаласини ҳал этиш. «Инсон омили бизнесни ривожлантиришга халал беради. Бюрократик тўсиқларни енгиш мушкул» – кўпчилик тадбиркорлар ана шундай жавоб бердилар;
  • давлат хизматларининг рағбатлантирувчи маркетинги тизимини ишлаб чиқиш: тадбиркорлар учун KPI тизими асосида махсус акциялар ўтказиш, бонус бериш;
  • Давлат хизматлари марказлари ҳузурида call-марказлар хизматини ривожлантириб, хизматлар олишга доир саволларга тез ва аниқ жавоб олиш имконини яратиш;
  • бир-бирини такрорловчи функцияларни олиб ташлаш, ахборот сақлаш серверларини кучайтириш;
  • давлат хизматларидан фойдаланишга доир видео-йўриқномаларни киритиш;
  • Интернет орқали хизмат кўрсатишни яхшилаш (хизмат кўрсатиш вақтини, мурожаатларга жавоб олиш вақтини белгилаш);
  • барча давлат хизматларини батафсил аудитдан ўтказиш, уларнинг аксарият қисмини хусусий бизнесга топшириш;
  • ЯИДХПдаги кабинетда ҳар бир сўров қайси босқичда турганини, кўриб чиқиш муддатларини, ҳар бир босқичдаги масъул шахсларнинг фамилияларини, сўров қайси идорада кўриб чиқилаётганини акс эттириш;
  • ЯИДХПнинг мобил версиясини ишга тушириш.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах