Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тадбиркорларни текшириш, совуқ қурол ва йўл ҳаракати ҳодисалари

28.10.2020

Читать на русском языке

Ушбу соҳалардаги ҳуқуқий масалаларни тартиб соладиган қонунлар Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинди.

 

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ҳамда ички ишлар органларига бериш назарда тутилмоқда.

 

Шунингдек транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини ИИОнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари билан биргаликда ДЙҲХХ ходимларига ҳам бериш назарда тутилмоқда.

 

Кодексда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби жорий қилинмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди.

 

Қонун билан амалдаги 11 та қонун ва 2 та кодекс талаблари Солиқ кодексига мослаштирилмоқда. Жумладан «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунлар ва Бюджет кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. Тадбиркорлар ва фермер хўжаликларини текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, текшириш талаби Солиқ кодексига мослаштирилмоқда.

 

Энди тадбиркорлик субъектларини текшириш «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилиши назарда тутилмоқда. Бундан буён солиқларнинг камерал текширувидан бошқа барча текширишлар электрон тизимда рўйхатга олинади.

 

Сенат мажлисида «Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама марказида бўлди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, унга янги 1852 ва 1853-моддалар қўшилмоқда.

 

1852-модданинг биринчи қисмида жамоат жойларида совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни (ғилофсиз) олиб юрганлик учун БҲМнинг 0,5 бараваридан 1 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланиши назарда тутилмоқда.

 

Ушбу модданинг иккинчи қисмида касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, фуқаровий қуролни, совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни жамоат жойларида олиб юрганлик учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима жазоси белгиланмоқда.

 

1853-модда билан Ўзбекистон ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши тақиқланмоқда.

 

«Қурол тўғрисида»ги Қонуннинг 3 ва 9-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар деганда жисмоний куч ишлатиш натижасида зарар етказиши (ўлимга олиб келиши) мумкин бўлган тиғли, кесувчи ва бошқа ашёларни назарда тутувчи тушунча киритилмоқда.

 

Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни шаҳар транспортида, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юришни тақиқловчи норма киритилмоқда.

 

Сенат мажлисида «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонун рад этилди. Ушбу Қонунни тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда экспертлар томонидан кўриб чиқиш жараёнида унинг айрим моддалари қўйиладиган талабларга жавоб бермаслиги аниқланганлиги қайд этилди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_