Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли затраты на ремонт арендуемого помещения «растянуть» на несколько лет Кто и когда выставляет односторонние ЭСФ на расходы и прочие доходы Как определить место реализации услуг, если они оказаны в электронной форме Как определить дату получения дохода в натуральной форме для исчисления НДФЛ
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Текширувлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низом тадбиркорлик субъектларига қандай афзалликлар беради

Текширувлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги низом тадбиркорлик субъектларига қандай афзалликлар беради

20.09.2022

Читать на русском языке

2022 йил 13 сентябрь куни Президентнинг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида   текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сон қарори имзоланди. Мазкур норматив ҳужжат Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни амалга киритади. Амалдаги Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом (07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова) янги жорий этилаётган норматив ҳужжат билан тўлдирилмоқда ва такомиллаштирилмоқда.

 

Хусусан, низом текширувларни нафақат солиқ органлари, балки ҳар қандай назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилиши тартибини жорий этади.

 

"Ягона давлат назорати" ахборот тизими тушунчаси, шунингдек, назорат қилувчи органлар ва текширилувчи тадбиркорлик субъектлари учун унинг ишлаш тартиби берилмоқда.

 

Маълумот учун. "Ягона давлат назорати" ахборот тизими – тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш ташаббусини (келишиш ёки хабардор этиш орқали), ўтказиладиган текширувларни ва улар натижаларини рўйхатга олишни таъминловчи электрон ахборот тизими.

 

Низом жорий этилиши билан битта ҳам текширув ваколатли орган билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда Ахборот тизимида рўйхатга олинмасдан амалга оширилмайди. Бунда, агар солиқ тўловчи унда тайинланган текширув тизимда рўйхатга олинмаганлигини аниқласа, у назорат қилувчи органни ўз ҳудудига қўймасликка тўлиқ ҳақли.

 

Текширувчиларни ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқи инспекторларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мажбурий мавжудлиги билан тўлдирилди.

 

Ва агар илгари бошқалар қаторида, текширув ўтказиш учун асос ташқи ахборот бўлган бўлса:

  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг солиқ ёхуд валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари;
  • ОАВда солиққа ва валютага оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда,

– эндиликда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан маълумотлар олинганда текширув ташаббуси билан чиқиш мумкин.

 

Янги низом текширувни келишиш учун буюртма беришнинг аниқ тартиби ва муддатларини белгилайди. Буюртма ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади:

  • бир кунлик текширувда назорат қилувчи органнинг ҳудудий бўлинмаси ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилади;
  • муддати бир кундан ортиқ бўлган текширувда – назорат қилувчи органнинг марказий аппарати бевосита ваколатли органга мурожаат қилади;
  • назорат қилувчи органнинг марказий аппарати томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш учун буюртма назорат қилувчи органнинг марказий аппарати томонидан ваколатли органга киритилади.

 

Бунда текширувга рухсат берилиши ёки текширувни ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

 

Эътибор беринг! Текширувга рухсат берилмайди, агар:

  • текширувни келишиш учун буюртма Ахборот тизимига жойлаштирилмаган бўлса;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган бўлса;
  • тадбиркорлик субъекти фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки фаолияти тугатилган бўлса;
  • текширув ўтказишни ташаббус қилишга асос қилинган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаган бўлса.

 

Янги Низом "хавфни таҳлил этиш" тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини мажбурий хабардор қилишни жорий этади. Илгари камерал ёки сайёр текширувлар ўтказилиши тўғрисида ҳеч ким хабардор қилмаган.

 

Солиқ аудитида солиқларни тўлашдан бўйин товлаш белгилари мавжуд бўлган тақдирда солиқ органи ДСҚ билан келишган ҳолда солиқ тўловчини олдиндан хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Энди, янги низомдан келиб чиқиб, солиқ органи солиқ тўловчини ҳар қандай текширув тури тўғрисида хабардор қилиши кераклиги маълум бўлади.

 

Аниқлаштирилишича, текширувлар доирасида назорат қилувчи органнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслари жалб этилиши мумкин. Назорат қилувчи орган текширувни ўзининг ҳудудий бўлинмаларига юклатишга ҳақли.

 

Аниқлаштирилишича, текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқда шартнома асосида жалб этилган  аудиторлик ташкилотлари мутахассислари, шунингдек экспертлар кўрсатилмайди.

 

Қуйидаги ҳолларда текширувни ваколатли орган билан келишилган ҳолда вақтинча тўхтатиш имконияти қўшилди:

  • тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбар вазифасини бажарувчи шахс) текширувда иштирок этиш имконияти бўлмаса;
  • талаб этилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
  • соҳавий мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда.

 

Назорат қилувчи органларга текширув муддатини фақатгина бир марта ва дастлаб белгиланган текширув муддатидан ошмаган муддатга узайтириш имконияти берилди. Бунда, дастлаб ўтказилган ва узайтирилаётган текширувларнинг жами муддатлари қонунчиликда белгиланган текширувларни ўтказиш муддатларидан ошмаслиги кералиги белгиланган.

 

Энди текширувлар ёки ваколатли орган билан келишиш тартибида ёхуд хабардор қилиш тартибида ўтказилиши мумкин. Агар текширув ўтказишни ташаббус қилишга асос қилинган ҳолатлар махсус рўйхатда кўрсатилган бўлса, назорат қилувчи органлар фақат ваколатли органни Ахборот тизимида рўйхатга олиш йўли билан хабардор қилишади.

 

Янги низом профилактика тадбирларини кенгайтирди. Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мақсадида энди профилактика тадбирлари ўтказилади:

  • бевосита жойига чиқмаган ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашмаган ҳолда ҳуқуқий тарғибот, семинарлар, тушунтириш ишлари ва амалий машғулотлар ташкил этиш;
  • тадбиркорлик субъектларига почта алоқаси ёки электрон ахборот тизимлари орқали уларнинг фаолияти юзасидан қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар, тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётган соҳада содир этилаётган тизимли ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитлар бўйича хабарномалар юбориш;
  • амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириш юзасидан ОАВда чиқишлар қилиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни оммавий муҳокама қилиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғида веб-сайтлар, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда блог ва чатларни ташкил этиш;
  • "очиқ эшиклар куни" тадбирларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш;
  • тадбиркорлик субъектларини қонунчилик талаблари акс эттирилган тарқатма материаллар ва бошқа қўлланмалар билан таъминлаш.

 

Элеонора МАЗУРОВА, адвокат, «Норма» эксперти.