Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида пропискасиз кўчмас мулк сотиб олиш мумкин бўлади

14.02.2020

Читать на русском языке

 

2020 йил Давлат дастури лойиҳасида пойтахтда ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси мавжуд эмаслиги билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш назарда тутилган. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг сайтида хабар қилинади.

 

2020 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагилар бекор қилиниши назарда тутилмоқда:

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаби;
  • мамлакатда доимий прописка бўйича истиқомат қилувчи жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси (шартнома қийматининг 5%и, бироқ 10 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда, тарҳ. изоҳи).

 

Умуман олганда, прописка институтини модернизациялаш режалаштирилмоқда: жараённи рақамлаштириш, уни «ягона дарча» форматига ўтказиш, мавжуд тўсиқларни бирин-кетин бартараф этиш назарда тутилган.

 

2020 йил Давлат дастури лойиҳасида 20 февралгача муҳокама учун очиқ бўлади. Ўз шарҳларингиз ва таклифларингизни ҳаволадан ўтиб қолдиришингиз мумкин.