Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
К чему приведет новый проект НПА по проверкам? – читать на buxgalter.uzЧто учесть в «бухгалтерской» Учетной политике – читать на buxgalter.uzСтавка соцналога 1% продлена до конца года – читать на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации выгоднее в условиях карантина – читать на buxgalter.uzКак вернуть НДФЛ с доходов от аренды – читать на buxgalter.uz

Тошкентда кичик бизнес учун асбоб-ускуналар кўргазмаси бўлиб ўтади

20.10.2016

2016 йил 8-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида навбатдаги “Кичик бизнес асбоб-ускуналари ва маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, унинг доирасида асаларичилар ва халқ усталари маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ўтказилади.

Тадбир «Expocontact» МЧЖ компанияси томонидан Савдо-саноат палатаси кўмагида «КўргазмаСавдоМаркази» кўргазмалар марказида ўтказилади (Беруний кўчаси, 40).

 

Анъанага кўра кўргазманинг вазифалари қуйидагича:

 

  • Бошловчи тадбиркорларга бизнесни ташкил этишда кўмаклашиш;
  • Кичик ва ўрта бизнес томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар ассортиментини намойиш этиш;
  • Кичик ва ўрта бизнес вакилларига асбоб-ускуна, технология ва хизматларни танлаш имкониятини тақдим этиш;
  • Харидор ва ишлаб чиқарувчи ўртасида тўғридан-тўғри амалий алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш.

 

Кўргазма экспонатлари мавзуларга оид бир нечта бўлимларда намойиш этилади, булар: ахборот технологиялари ва энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, механизмнинг эҳтиёт қисмлари, кимё саноати ва қурилиш.

 

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (+99871) 256-35-13, 256-36-14.

 

Мавзуга оид материал:

 

Имтиёз керакми — замонавий ускуна билан жиҳозланг