Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Товарлар номенклатураси: «колбаса» ёки «kolbasa»?

09.06.2020

Читать на русском языке

Онлайн-кассаларга ўтганимиз сабабли товарлар номенклатураси билан ишлашга бўлган муносабат  ўзгармоқда. Тадбиркорлар ушбу масалага янада масъулият билан ёндаша бошладилар. Бунда турли савдо шохобчаларининг касса техникасига киритилган товарлар рўйхатини солиштирадиган бўлсак, – биргина товар турлича қайд этилганини кўрамиз. Баъзиларида ахборот кирилл ёзувида, бошқасида лотин ёзувида киритилган бўлиши, товар ҳар хил кетма-кетликда тавсифланган бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолатми? Бирмунча вақт ўтгач ҳаммасини ягона стандартга бирлаштиришга тўғри келмайдими? Онлайн-кассаларга энди ўтаётганлар қандай йўл тутишлари керак?

 

Buxgalter.uz  «Марон»  МЧЖ мутахассиси Рустам ЁҚУБОВ ва «Гаровтараққиёт НКМ» МЧЖ муассиси Владимир ГИБЕЛЬ билан биргаликда ушбу саволларга жавоб беришга уриниб кўрди.

 

Ўзбекистонда товарлар номини чекда кўрсатиш талаби 2011 йилдаёқ жорий этилган, бироқ қатъий назорат ўрнатилмаган эди. У товарлар ҳисоби тўлиқ автоматлаштирилган тарзда юритиладиган йирик дўконлар ва тармоқ супермаркетларидагина ишлаган. Бироқ аксарият тадбиркорлар ишларини осонлаштириб, товар номи ўрнига товар гуруҳи номини ёзганлар. Масалан, «Қайнатиб пиширилган «Парҳезбоп» колбаса, ишлаб чиқарувчи «ХХХ» МЧЖ, вазни» деб ёзиш ўрнига жўнгина «колбаса» деб ёзиб қўяқолганлар. Дўкон ассортиментида ўнлаб тури мавжуд бўлса, айнан қайси товар сотилганини аниқлаб бўлмас эди…

 

Онлайн-НКМ тизимига товар номини уни идентификациялаш имконини берадиган тарзда киритиш керак. Бироқ бу бошқа муаммога олиб келди: ягона регламент мавжуд бўлмаган шароитда идентификациялашни қандай таъминлаш мумкин?

 

Аслида битта товарни олиб, у сотилаётган онлайн-НКМ ўрнатилган дўконларни айланиб чиқиб, кассада штрих-коди ўқилганда у биргина ном билан қайд этилган бўлиши керак. Ушбу натижага эришиш мақсадида барча учун ягона стандартлар қабул қилинган бўлиши керак. Бироқ улар мавжуд эмас.

 

Доим шундай бўлиб қоладими? Яқин орада вазият ўзгарса керак. Автоматлаштирилган солиқ назорати тизимлари, товарлар маркировкаланиши ва уларнинг ҳаракатланиши устидан назоратнинг жорий этилиши ҳар битта номенклатура бирлиги бир хил ёзилишини талаб этади. Кўп сонли товарлар номларини онлайн-кассага, ҳисоб юритувчи дастурга ва бошқаларга киритиш чоғида қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкин, деган савол долзарб тус олади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_