Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uz

«Туризм тўғрисида»ги Қонун: тузатишлар билан эмас, балки янги таҳрирда

17.04.2019

Читать на русском языке

16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

Парламент вакиллари «Туризм тўғрисида»ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда кўриб чиқдилар. У шу ой бошида Парламент қуйи палатасининг мажлисида «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўринишида иккинчи ўқишда кўриб чиқилган ва қабул қилинган эди.

 

Бироқ амалдаги Қонунга қарийб 70% ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганидан келиб чиқиб, лойиҳа учинчи ўқишга «Туризм тўғрисида»ги янги Қонун сифатида тайёрланди.

 

Қонун лойиҳасида белгиланган 21 та асосий тушунчадан 9 таси тегишли моддаларга сингдирилди ва асосий тушунчалар сирасидан чиқариб ташланди. Булар «туристик хизматлар буюртмачиси», «жойлаштириш воситаси», «туристик фаолият» каби тушунчалардир.

 

* * *

«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамаларга бой бўлди. Ўзбекистоннинг ривожланиши учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш энергетик, экологик ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Чекка, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари учун қуёш ресурслари, кичик гидроэнергетика, шамол ресурслари, биомасса ва геотермал энергия иқтисодий асосланган ягона энергия манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.  

 

Айни соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи бир қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Алоҳида қонуннинг қабул қилиниши эса норматив-ҳуқуқий базанинг мустаҳкамланишига, ушбу соҳада давлат сиёсатининг устувор йўналишларини тизимли мустаҳкамлашга, ёқилғи-энергетика балансини диверсификациялашга хизмат қилади.

 

Қонун лойиҳасида уни биринчи ўқишдаги муҳокамаларда билдирилган асосий эътирозлар – ҳаволаки нормалар бартараф этилди.

 

*  *  *

Муҳокамаси қизғин кечган масалалардан яна бири «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди. Ҳужжат ДХШнинг ҳуқуқий асосини яратиш, давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни тайёрлаш ҳамда амалга ошириш бўйича ягона қоида ва тартиботни ўрнатишни кўзда тутади.

 

Лойиҳада давлат-хусусий шерикликнинг мақсад ва мезонлари, амал қилиш муддати, таъсир этиш соҳалари, шартнома томонлари ҳамда институционал механизми аниқ белгиланган.

 

Мажлисда Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати материаллари асосида.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_