Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен сделать бухгалтер до 10 декабря - читать на buxgalter.uzЧем заменят статьи УК за дискредитацию конкурента и нарушения правил торговли - читать на buxgalter.uzЦБ запретил блокировать депозиты и банковские карты физлиц за долги - читать на buxgalter.uzКак спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uz

«Туризм тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

11.03.2019

Читать на русском языке

 

Қонунчилик палатасининг мажлисида у биринчи ўқишда қабул қилинган. 6 март куни «Миллий тикланиш» партияси томонидан қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришнинг қонуний асослари бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тайёрланди. У Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2018 йил 8 августдаги «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5505-сон Фармонидан келиб чиқиб такомиллаштирилди: ундаги ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри амал қилувчи моддалар киритилди.

 

Қонун лойиҳасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари нормалари акс эттирилмоқда. Хусусан, асосий тушунчалар такомиллаштирилди ва қатор янги тушунчалар киритилди. Масалан, «инструктор-йўлбошловчи», «туристик маҳсулот» ҳамда «туристик маҳсулот буюртмачиси», «ихтиёрий туризм», «жойлаштириш воситаси», «туристик йўналиш», «экскурсиячи» ва ҳ.к.

 

Қонунда туризм фаолиятини ташкиллаштиришни таъминлайдиган туризм корхоналари — туризм операторлари, агентликлари, фирмалари, экскурсия ташкилотларининг туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия асосида олиб борилиши белгилаб қўйилмоқда. Туристик ҳудуд ва туристик кластерлар, экскурсиячилар, гид, йўриқчи-йўлбошловчилар сертификати, туризм соҳасида ягона реестр, туристик маҳсулотларни сотиш ва бошқалар тўғрисидаги нормалар ҳам янгилик ҳисобланади.

 

Қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида АҚШ, Франция, Германия, Италия, Англия, Испания, Россия, Туркия, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг туризм соҳасидаги қонунчилиги ўрганилиб, таҳлил қилинди. Халқаро шартномаларнинг амалиётда қўлланишига эътибор қаратилди.

 

«Миллий тикланиш» партияси депутатлари янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирдилар ва яқин кунларда уни Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритишни тавсия этдилар.

 

Олий мажлис Қонунчилик палатаси

материаллари асосида.