Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Туризм ва болалар озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонунлар тўғридан-тўғри амал қилади

Туризм ва болалар озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги қонунлар тўғридан-тўғри амал қилади

03.04.2019

Читать на русском языке

2019 йил 2 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий, соғлиқни сақлаш, жамоатчилик назоратини таъминлаш соҳаларидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

«Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди. У мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятларидан кенг фойдаланиш, ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган.

 

Қонун лойиҳаси 2018 йилнинг 9 октябрь куни Парламент қуйи палатасининг мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Президентнинг 8.08.2018 йилдаги «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–5505-сон Фармонидан келиб чиқиб, ушбу қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормалар ўрни тўғридан-тўғри амал қилувчи моддалар билан тўлдирилди. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи фақат лицензия асосида олиб борилиши белгилаб қўйилди.

 

* * *

 

Мажлисда «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Унда гўдакларни она сути билан боқишни тарғиб этиш, шунингдек болалар озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан қўйиладиган талаблар, уларга риоя этиш чора-тадбирлари, сертификатлаш масаласи ҳамда ушбу соҳада тиббиёт ходимларининг ўрни ва вазифалари белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, мазкур соҳани давлат томонидан тартибга солиш, унда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ваколатлари ҳам аниқлаштирилмоқда.

 

Ташкилотларда, жамоат жойларида санитария қоидалари ва гигиеник нормативларга жавоб берадиган гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни эмизишга мос бўлган махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши назарда тутилмоқда.

 

* * *

 

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси бўйича Келишув комиссиясини тузиш ҳақидаги масала баҳс-мунозарали кечди. 

 

Гап шундаки, қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 февралда қабул қилинган. Бироқ ушбу ҳужжатнинг айрим жиҳатлари сенаторлар ўртасида ихтилофларни келтириб чиқарган. Шу сабабли у 28 февралдаги Сенат мажлисида рад этилган. Бундай ҳолларда Конституциянинг 84-моддасига биноан, қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади. Шу муносабат билан Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссияси тузилди.

 

Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати материаллари асосида.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_