Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ўхшаш товарлар бўйича божхона қийматини белгилаймиз

20.02.2017

Олиб келинаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг яна бир усулларидан бири бу ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қиймати (3-усул) ҳисобланади. Қандай товар ўхшаш товар ҳисобланиши ҳақида мазкур шарҳда танишамиз. 

Эслатиб ўтамиз, аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқномага киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида ёзган эдик.

 

Белгиланган шартларга риоя қилинган тақдирда 3-усул божхона ҳудудига олиб кирилган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос тариқасида ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматини қабул қилишни кўзда тутади.

 

Ўхшаш товар деб қўйидагича товар тан олинади:

  • гарчи ҳамма жиҳатларига кўра бир хил бўлмаса-да, лекин бир-бирига ўхшаш хусусиятларга эга ва баҳоланаётган товар каби функцияларни бажаришга ва тижорат жиҳатдан бирини бири билан алмашлашга имкон берадиган ўхшаш таркибий қисмлардан иборат бўлган товар;
  • баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар 90 календарь кун мобайнида олиб кирилган;
  • баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган мамлакатда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун сотилган;
  • баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган шахс томонидан ишлаб чиқарилган. Худди ўша шахс ишлаб чиқарган товар бўлмаган тақдирда ўхшаш товар сифатида бошқа шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар қабул қилинади.

 

Агар битимнинг қиймати ўз ичига Ўзбекистон Республикасида бажарилган товарнинг лойиҳаланиши, тажриба-конструкторлик ишлари, бадиий безалиши, дизайни, эскизлари ёки чизмалари қийматини олса, товар ўхшаш товар деб ҳисобланмайди.

 

Ушбу ҳолатда 2-усул учун кўзда тутилган қоидалар амал қилади, хусусан, баҳоланаётган товар қийматига тузатиш киритиш қисмида.

 

Мисол.

 

«а»

Етказиб берувчи

(Хитой)

Бепул етказиб бериш (кафолат ҳисобига) «Samsung» кир ювиш машинаси 10 дона.  

                            (етказиб бериш вақти 01.01.2017 йил)

Олувчи

(Р)

«б»

Сотувчи

(Жанубий Корея)

Ўхшаш товарни етказиш бўйича савдо битими

 «LG» кир ювиш машинаси — 1000 дона.

Божхона қиймати = 245 000 АҚШ доллари.

(етказиб бериш вақти 05.10.2016 йил)

 

 

«в»

Сотувчи (Хитой)

Ўхшаш товарни етказиб бериш бўйича савдо битими «Koning» кир ювиш машинаси— 20 дона.

Божхона қиймати = 4 300 АҚШ доллари

                            (етказиб бериш вақти 20.11.2016 йил)

 

 

«г»

Сотувчи

(Германия)

Ўхшаш товарни етказиб бериш бўйича савдо битими «Bosch» кир ювиш машинаси — 1500 дона.

Божхона қиймати = 450 000 АҚШ доллари

                           (етказиб бериш вақти 25.12.2016 йил)

 

 

Ушбу ҳолда айнан бир хил товарлар тақдим этилмаган, чунки товарлар турли савдо маркасига ва ташқи безатилиши жиҳатидан принципиал фарқларга эга. Бу ўринда гап бир хилдаги хусусиятларга эга ва бир хилдаги материаллардан тайёрланган ўхшаш товарлар ҳақида боряпти. Савдода улар ўзаро бир-бирининг ўрнини алмашлаши мумкин.

 

«б», «в», «г» товарлар 1-усул бўйича аниқланган божхона қийматини сақлайди.

 

«а» товар учун 1-усулни қўллаш мумкин эмас, чунки сотиб олиш факти йўқ. 2-усул ҳам қўлланилиши мумкин бўлмайди, чунки айнан бир хил товарларнинг божхона қиймати йўқ. Шундай қилиб, бундай ҳолда 3-усул қўлланилиши керак бўлади.  б, в, г товарлари учун божхона қиймати белгиланганлиги сабабли уни а товар учун бепул етказиб бериш учун асосий ҳисоб-китоб базаси сифатида қўлланилиши мумкин.

 

Бироқ ушбу ҳолда ўхшаш товарларга доир 3 та битимдан энг паст нархлисини танлаш зарур. Бу ҳолда в вариантидаги етказиб бериш энг мақбули бўлиши мумкин, чунки товар бирлигининг нархи 215 АҚШ долларидан иборат бўлган эди. Шундай қилиб, зарур ўзгартиришлар амалга оширилгач, в товарнинг божхона қийматидан а товарни етказиб беришни баҳолаш учун фойдаланиш керак бўлади.

 

Агар декларантда айнан бир хил ва ўхшаш товарларнинг божхона қиймати ҳақидаги ахборот мавжуд бўлмаса, унда баҳолашнинг бошқа усулларига ўтиш лозим бўлади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах