Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 августа надо сдать три отчета и уплатить налоги - читатйе на buxgalter.uzКакую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластикой картой -читайте на buxgalter.uz

Уйга туташ ер майдонларини ким қабул қилиб олади

07.06.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 2 май куни қуйи палата томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, парламентнинг расмий веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган эди.

 

Қонун лойиҳаси 2006 йилда қабул қилинган амалдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг ўрнига қабул қилинади. Бу амалдаги қонунда чалкашлик мавжудлиги билан изоҳланади. Масалан, қонунда уй-жой мулкдорлари ширкати нотижорат ташкилот бўлиб, уйлардаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилиши қайд этилган. Бироқ қонуннинг 19-моддасида эса, ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатларидан бири сифатида ширкатнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромаддан (фойдадан) фойдаланиш йўналишларини белгилаш қайд этилган. Бу ширкат фаолиятидаги асосий тамойилга зид, амалиётда коррупциявий ҳолатларни юзага келтиради.

 

Қонун лойиҳасининг номига эътироз билдирилди. «Кўп квартира» нима дегани ўзи? «Кўп» деб нечта уй ёки қанча хонадон назарда тутилмоқда. Мавҳум тушунча.

 

Қонун лойиҳасида масаланинг бир жиҳати эътибордан четда қолиб кетмоқда, деб ҳисоблайдилар депутатлар. Қуриб битказилган, лекин ҳали тўлиқ тўлмаган уйнинг подъездлари, даҳлизлар, уйга туташ ер майдонларини қабул қилиб олувчи субъект мавжуд эмас. Бугунги кунда урфга айланган «сити»ларда турли осмонўпар бинолар қурилмоқда, аммо ушбу объектларни қабул қилиш ва топшириш механизмлари қонун лойиҳасида очиб берилмаган.

 

Бундан ташқари, ушбу янги уйлар 15–20 йилга ипотека кредитига берилмоқда. Шу давр мобайнида подъезд ёки томга зарар етса, таъмирлашга эҳтиёж сезилса, уй эгаси ипотека кредитини тўлайдими ёки умумий уйни сақлаш учун ҳам маблағ сарфлайдими? Бу жараёнда механизм аниқ бўлиши керак. Кўп квартирали уйларни бошқаришда очиқлик ва шаффофлик тамойилини қўллаш мақсадида тизимга электрон дастурни жорий этиш бўйича тегишли бандни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Авария ҳолатида бўлган кўп қаватли уйлар масаласи муҳокама этилди. Шу муносабат билан нураб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган, қурилиш ва санитар талабларга мутлақо жавоб бермайдиган кўп квартирали уйларнинг бошқаруви, аҳолининг экологик маданияти масаласида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой инспекцияси ваколатлари ва мажбуриятларини кучайтириш талаб этилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати материаллари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_