Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ўтказилади (Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2019 йилдаги 672-Ф-сон фармойиши), дея хабар қилди Адлия Вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида.
Ҳужжат билан белгиланган давр - 2019 йилнинг 15-30 август кунлари, 17-18 август кунлари эса умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2019 йилдаги 349-сон қарори билан автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланган.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳашарлар қандай ўтказилиши ҳақида бу ерда батафсил танишиш мумкин.