Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ўзбекистондаги аудиторлар бозори ривожига нима тўсқинлик қилмоқда

08.05.2018

Хабар қилганимиздек, Тошкентда «Аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш» мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотлари ишбилармонлик фаоллигини ошириш истиқболлари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар.



Анжуманда Ўзбекистонда 102 та аудиторлик ташкилоти фаолият юритаётгани, уларда 596 нафар аудитор ишлаётгани эълон қилинди. Бу аудиторлик хизматлари бозоридаги қатнашчилар сони унча ўзгармаганини кўрсатади.


Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Ш. Ҳайдаров 2015 йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда аудиторлар сони 25 кишига ортгани, аудиторлик ташкилотлари сони эса биттага камайганини қайд этди. Унинг сўзларига қараганда, барча аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг ярмидан ортиғи пойтахтда фаолият юритади, айни пайтда минтақаларда 1 тадан 7 тагача ташкилот ва 6 нафардан 57 нафаргача аудитор рўйхатдан ўтказилган. 

 

Аудиторлар палатаси Кенгашининг раиси Н. Каримов ҳам қўшимча маълумотлар билан ўртоқлашди. У 2015 йилдан буён кўрсатилган аудиторлик хизматлари ҳажми 47108,1 млн сўмдан 65701,5 млн сўмгача ошганига эътибор қаратди. Сўнгги икки йилда 20 794 та хўжалик юритувчи субъектда текширувлар ўтказилган, уларнинг 95%идан ортиғини ижобий фикр билдирилган хулосалар ташкил этган.   

 

«TSIAR-FINANS» АЖ директори Собир Сафоев халқаро аудит стандартларини жорий этишнинг айрим жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди. 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра 34 нафар аудитор СIPA, ACCA, CPA сертификатларига, 42 нафар аудитор эса ДипИФР АССА сертификатларига ҳам эга бўлган. Халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувлари ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари сони 2014 йил билан солиштирганда 10 тадан 52 тагача, ўтказиладиган текширувлар сони эса 62 тадан 357 тагача ошган.

 

Аудиторлар хизматларига талаб ортаётганлиги боис яқин орада кадрлар муаммоси юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан мавжуд салоҳиятдан келгусида фойдаланиш мақсадида қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар кўриб чиқилди. Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 12-бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар билдирилди.

 

Текширув турига қараб аудиторлик ташкилотига умумий талабларни белгилаш, бунда хусусий капитали миқдори 1 млн ЭКИҲдан ортиқни ташкил этувчи юридик шахсларда мажбурий текширувлар ўтказувчи ташкилотларга оширилган талабларни сақлаб қолиш таклиф этилмоқда. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси Кенгаши раиси М. Тўлахўжаева шундай тушунтириш берди: «Аудиторлик ташкилотларини 3 поғонали градациялашга доир мавжуд талаблар сертификатланган аудиторлар етишмовчилиги билан боғлиқ салбий таъсир кўрсатиш, аудиторлик фаолиятини ташкил этишда сунъий чекловлар қўйишдан ташқари, республикамизда аудит янада ривожланишига ҳам тўсқинлик қилади».

 

Аудитнинг асосий вазифаларидан бири – бухгалтерия ҳисоби сифатини ошириш, бухгалтерлик хатоларини камайтириш. Шу муносабат билан «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасини қайта кўриб чиқиш таклифи янгради. Экспертларнинг фикрига кўра, жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда (Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Россия, Франция ва бошқа 15 мамлакатда мажбурий аудит ўтказиш тажрибаси ўрганилди) мажбурий аудитдан ўтказиладиган ташкилотлар рўйхатини кенгайтириш лозим. М. Тўлахўжаева моддани қуйидаги таҳрирда баён этишни таклиф этди: «Акциядорлик жамиятлари билан бир қаторда ўтган йилда товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишдан тушган тушуми ҳажми 10 млрд сўмдан ошадиган ёки ҳисобот йилидан олдинги йил охиридаги ҳолатга кўра бухгалтерия балансидаги активлари суммаси 3 млрд сўмдан ошадиган ва ҳисобот йилида ишловчилар сони 50 кишидан ортиқни ташкил этадиган компаниялар (жамиятлар, ташкилотлар, корхоналар, бирлашмалар ва б.) (давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фермер хўжаликлари бундан мустасно) мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак».

 

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси 11-хатбошисида белгиланганидек, аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини кетма-кет уч йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас. Халқаро аудит стандартларида (ХАС) етти йиллик чеклов белгиланган, ХАСга мувофиқ аудит ўтказиладиган барча мамлакатлар унга амал қиладилар. ХАС талабларидан келиб чиқиб Қонуннинг 16-моддасидаги уч йилни етти йилга алмаштириш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек анжуман иштирокчилари бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятини профессионал кузатишни такомиллаштириш зарурлигини қайд этдилар. Шу муносабат билан Услубий кенгаш ташкил этиш ташаббуси тилга олинди. Бундай орган Молия вазирлиги ҳузурида бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал ташкилотлари билан биргаликда ташкил этилиши мумкин.





 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах