Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда зачесть НДС по расходам под урожай будущего года - читать на buxgalter.uzКогда импортеру перейти на уплату налога на прибыль - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру определить базу по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак отчитаться налоговому агенту по доходам нерезидентов - читать на buxgalter.uz

«Вафель» чизиғи: бу нима ва қандай қўлланилади?

26.11.2019

Читать на русском языке

 

2019 йил ноябрь ойининг дастлабки ҳафталарида Тошкент шаҳри кўчаларидаги бир нечта чорраҳаларда янги йўл чизиқлари пайдо бўлди, уни Россияда «вафель» чизиғи деб аташади.

Бу ўзи нима?

«Вафель чизиғи»  ёки «вафлисимон чизиқ» — чорраҳа  чегаралари кўрсатилган диагонал чизиқли тўрсимон кўринишдаги сариқ рангли йўл чизиғи.

 

Бу турдаги йўл чизиғи бизга Россия тажрибасидан  кириб келди. Россия Йўл ҳаракати қоидаларидаги «Вафель чизиғи»ни қўллаш тўғрисидаги банд 2018 йил 28 апрелдан кучга кирган. Россияда бундай чизиққа 1.26 рақами берилган. 1.26 чизиғи мустақил равишда ёки 1.35-«Чорраҳа участкаси» йўл белгиси билан бирга қўлланилади. Ўз навбатида, ушбу йўл белгиси «вафель» чизиғисиз қўлланмайди.

 

Янги чизиқ светофорлар билан тартибга солинадиган, тез-тез тирбандликлар юзага келадиган чорраҳаларда қўлланилади.

 

«Вафель чизиғи»нинг функцияси – кўндаланг йўналишдаги ҳаракатланишга тўсқинлик туғдирадиган тирбандлик юзага келганда кириш тақиқланадиган чорраҳа участкасини ифодалаш. Ушбу чизиқ Йўл ҳаракати қоидаларида (ЙҲҚ) белгиланган ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни тақиқламайди.

 

Тайёргарлик ишлари якунига етганда, «вафель» чизиғи Тошкент шаҳридаги 25 та чорраҳада чизилади.

 

 Қандай ҳолат бу чизиқ талабини бузиш ҳисобланади ва бу қоидабузарлик қандай қайд этилади?

Ушбу чизиқ қоидаларининг бузилиши қуйидагича ифодаланади. Кетаётган йўналишингизда олдинда тирбандлик юзага келган, сиз «вафель чизиқли» участкага кирдингиз, транспорт воситалари ҳаракатланишини кутиб тўхтаб турибсиз, бироқ қизил чироқ ёнгунига қадар сариқ рангли чизиқлардан чиқишга улгурмадингиз. Сиз кўндаланг йўналишдаги ҳаракатланишга тўсқинлик туғдиряпсиз, демакки, ЙҲҚ талабларини буздингиз.

 

Бошқача айтганда, транспорт воситаси чорраҳанинг шундай чизиқ чизилган қисмига кириб, светофорнинг қизил чироғи ёнгунига қадар уни тарк этишга улгурмаса, жарима қўлланилади. Қоидабузарликлар асосан автоматик режимда ишлайдиган фотовидео қайд этиш мажмуи орқали қайд этилади. Йўлдаги камера, ҳатто сиз светофорнинг қизил чироғи ёнганда «вафель чизиғи»нинг охирида бўлиб, ҳаракатланишга тўсқинлик туғдирмаган бўлсангиз ҳам, қоидабузарликни қайд этади. Ўзбекистон ЙҲҚга мувофиқ:

97. Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳа ёки қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.

 

 ЙҲҚнинг амалдаги таҳририда бошқа ҳайдовчиларга тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириш тақиқланади. Бироқ ушбу қоида кўпинча эътиборга олинмайди ва катта чорраҳаларда тез-тез тирбандликлар юзага келади, бунда транспорт воситалари  ҳеч қайси томонга ҳаракатлана олмайди.

 

Бундай вазиятнинг сабабларидан бири – фотовидео қайд этиш камералари ўрнатилмаган чорраҳаларда ЙҲҚнинг 97-бандида келтирилган қоидабузарликни аниқ қайд этишнинг имкони йўқлигида.

 

Тирбанд чорраҳаларга кираётган ва бошқа транспорт воситалари учун тўсқинлик туғдирадиган ҳайдовчиларни тез-тез учратиш мумкин.

 

Бундан буён, Ўзбекистонда ушбу янгиликни жорий этиш ташаббуси билан чиққанларнинг фикрича, «вафель чизиғи» йўл камераси билан биргаликда бундай ҳайдовчиларни тартибга чақиради, ахир тирбанд чорраҳага кириб жаримага тушгандан кўра, бир неча дақиқа кутиб, кейин йўлда давом этган афзалроқ.

 

Шу билан бирга, мамлакатимизда йўл ҳаракатини ташкил этиш амалиётида «вафель» чизиғи жорий этилгунига қадар, фикримизча, бир қатор ташкилий ва техник масалалар ҳал этилиши лозим.

 

1. ЙҲҚга ўзгартиришлар киритиш ва уларга «вафель чизиғи»ни қўшиш.

 

2. Россиядаги 1.35 «Чорраҳа участкаси» йўл белгисига ўхшаш, янги йўл белгиси ишлаб чиқиш ва уни ЙҲҚга киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби тунги вақтда, айниқса кузги-қишки ва баҳорги мавсумда, нохуш об-ҳаво шароитида (қор, ёмғир) «вафель чизиғи»ни кўриш ва англаш қийин бўлади.

 

3. «Вафель чизиғи» чизилиши режалаштирилаётган шаҳар кўчаларидаги ҳар бир мураккаб чорраҳада синчковлик билан ҳаракат йўналишлари (ўнгга, тўғрига, чапга) ва транспорт оқими таркиби бўйича транспорт оқимини ҳисобга олиш ва таркибини таҳлил қилиш зарур. Чапга буриладиган оқим катта бўлганда, унинг учун светофорнинг қўшимча секциясини ўрнатиш заруратини кўриб чиқиш керак.

 

Шунингдек ҳайдовчилар олдиндан мўлжаллаб ҳаракат қилишлари учун светофорнинг ушбу секциясига таймер ўрнатиш ёки яшил чироқ ўчишидан олдин милтилловчи режим назарда тутилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда, айбдор бўлмаган ҳолда (йўловчиларни ва тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган рўпарадан келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш оқибатида) чорраҳада туриб қолиш каби қоидабузарликлар кўпаяди. Ёки «вафель чизиғида» туриб қолишдан хавфсираганлик туфайли, светофорнинг ҳар гал яшил ишораси ёнганда 3–5 та транспорт воситаси ўрнига чапга фақат 1–2 та транспорт воситаси бурилишга улгуради, бу эса чорраҳага киришда тирбандликни юзага келтиради.

 

4. Чапга буриладиганлар учун вафель чизиғида туриб қолиш хатарини камайтиришнинг яна бир йўли – айнан чорраҳада бурилишни тақиқлаш, бунда тўғрига юришга, кейин орқага қайрилиб, ўнгга бурилишга имкон бериш керак бўлади.

 

5. ЙҲҚнинг 102-бандига зид ҳолатни бартараф этиш лозим, ушбу бандга мувофиқ светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи, ундан чиқишдаги светофор ишорасидан қатъи назар, белгиланган йўналишда ҳаракатини давом эттириб чиқиб кетиши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланаётган йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишорасига амал қилиши шарт.

 

6. «Вафель чизиғи» чизилган чорраҳаларда светофорнинг яшил чироғи албатта таймер билан жиҳозланиши лозим. Шунда ҳайдовчилар «вафель чизиғи» чизилган жойдан ўтишга қанча вақт қолганини, ўтишга улгурадиларми ёки туриб қолиш ва жаримага тушиш хавфи бор-йўқлигини баҳолай оладилар.

 

7. Майдони ва жойлашиши имкон берадиган чорраҳаларда ўнгга буриладиган транспорт воситалари учун алоҳида йўлаклар жиҳозлаш /қуриш/ лозим, бу эса ҳаракатланиш учун шароитларни яхшилайди ва чорраҳадан ўтишни осонлаштиради (қисман чорраҳани юкланишини камайтиради).

 

8. «Вафель чизиғи»ни жорий этишдан олдин тузилиши, мураккаблиги ва транспорт оқимлари йўналишлар бўйича тақсимланиши турлича бўлган бир нечта чорраҳаларда уни 6–12 ой давомида синаб кўриш лозим. «Вафель чизиғи» жорий этилгунига қадар ва ундан кейинги натижаларни (ўтказиш қобилияти, авария ҳолатлари, бир транспорт воситасининг чорраҳа ҳудудида ўртача тўхтаб қолиши ёки ўтиб кетиш вақти кўрсаткичлари) синчковлик билан таҳлил қилиш керак. Фақат ушбу таҳлил натижалари асосида кўча-йўл тармоқларида «вафель чизиғи»ни кенг қўллаш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш мумкин.

 

«Вафель чизиғи» пухта тайёргарликсиз жорий этиладиган бўлса, унда бу:

  • чорраҳалардаги ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказиш қобилиятини ошириш, шунингдек улардаги тирбандликни камайтириш каби кутилаётган натижаларга олиб келмаслиги мумкин;
  • дастлабки босқичда қўлланиладиган жарималар сонининг кескин ошишига, кейин эса (бундан хавфсираган ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлиги туфайли) – «вафель чизиқли» чорраҳаларга кирадиган кўчаларда тирбандликларнинг кўпайишига ва оқибатда ҳайдовчиларнинг норозилиги кескин ошишига олиб келиши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов,

техника фанлари номзоди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_