Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Валютада дивидендлар – чекловларсиз

20.12.2017

 

Аввал порталимизда юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларида мавжуд бўлган маблағларни дивидендлар тарзида тўлаш рухсат этилгани ҳақида ёзган эдик. Тегишли тузатишлар Марказий банк Бошқарувининг қарорида (АВда 2017 йил 23 ноябрда 511-9-сон билан рўйхатдан ўтказилган) сақланади (шарҳга қаранг).

 

Таҳририят юқорида кўрсатилган тартибга тааллуқли қатор саволларни Марказий банкка йўллади. Олинган жавоблар билан танишишни таклиф этамиз.

 

Хорижий инвестор бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар – Ўзбекистон резидентларига хорижий валютада дивидендларни тўлашга йўл қўйиладими?

 

– Юридик шахсларга ўзларининг банклардаги ҳисобварақларидан дивидендларни чекловларсиз тўлаш, шу жумладан, инвесторлар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга тўлаш ҳуқуқи берилган.

 

Маълумот учун. «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ резидентлар жумласига қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон фуқаролари;
  • мамлакатимизда доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар;
  • давлатимизнинг иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хориждаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон ташкилотларининг хориждаги хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари.

 

Жисмоний шахсларга қандай тартибда хорижий валютада дивидендлар тўлашга йўл қўйилади?

 

– Хорижий валютада дивидендлар тўлаш фақат нақдсиз шаклда, пул маблағларини хорижий валютадаги депозит ҳисобварағига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда фуқаролар ўз валюта маблағларини ўз ихтиёрига кўра мустақил тасарруф этишга ҳақли.

 

Хорижий валютада дивидендлар тўлаш учун банкка қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур?

 

Муассислар (акциядорлар) ҳисобварақларига маблағларни дивиденд тарзида ўтказиш учун корхона банкка фойдани тақсимлаш ва  дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини тақдим этади.  

 

Марказий банк жавобининг тўлиқ матни билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.  

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах