Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Валюталар курси: келгусида нималар кутилмоқда?

19.09.2018

Читать на русском языке


Марказий банкда валюта курсида 2018 йилнинг охиригача йил бошидагига нисбатан катта тебранишлар бўлиши кутилмаяпти.

 

Валюта биржасида 18.09.2018 йилда ўтказилган банклараро савдо сессияси якунлари бўйича барча хорижий валюталарга нисбатан сўмнинг кескин арзонлашганлиги муносабати билан Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотда шундай прогноз берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 19.09.2018 йил ҳолатига кўра:

  • доллар 176 сўмга қимматлашди ва эндиликда 8 039 сўмга тенг;
  • евро 266 сўмга қимматлашди ва эндиликда 9 347,75 сўмга тенг;
  • рубль 5 сўмга қимматлашди ва 118,05 сўмга тенг.

 

Регулятор валюта курси ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб фақатгина хорижий валютага бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбатига қараб шакллантирилишини эслатиб ўтди.    

 

Юз берган пасайиш бир нечта омиллар билан изоҳланмоқда.

 

2018 йил август ойидан сўм курси динамикасига ташқи омиллар, айниқса, асосий савдо шериклари бўлган мамлакатлар (Россия – 19%, Қозоғистон – 17%, Хитой – 9%, Туркия – 56%) валюталарининг девальвация трендлари таъсири кучайди. Ҳисоб-китобларга мувофиқ савдо шериклари валюта курсларидаги муҳим ўзгаришлар 1-ойдан 3-ойгача кечикиш билан сўм курсидаги ўзгаришларда ўз аксини топди.

 

Асосий савдо шериклари валюталарининг девальвацияси мазкур валюталарга нисбатан (рублга қараганда – 29%, тенге – 22%, Туркия лираси – 67%, Хитой юани – 14%) сўмнинг реал айирбошлаш курсини анча мустаҳкамлади. Бу ички валюта бозорида турли каналлар ёрдамида талаб ва таклиф даражасига таъсир ўтказган ҳолда, ташқи ва ички бозорларда маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатяпти.

 

Биринчидан, юқорида кўрсатиб ўтилган валюталарнинг кескин девальвацияси маҳаллий экспортчилар маҳсулотини янада қимматлаштирди ва уларнинг валюта тушумини камайтирди.

 

Иккинчидан, ички бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларининг нарх бўйича хорижий товарларга нисбатан рақобатбардошлиги камайди, бу мазкур давлатлардан маҳсулотни импорт қилишга рағбатлантиради ва хорижий валютага бўлган қўшимча талабни келтириб чиқаради.

 

Учинчидан, рубль ва жисмоний шахслар трансчегаравий пул ўтказмаларининг асосий оқими тўғри келадиган давлатларнинг бошқа валюталари арзонлашиши мазкур ўтказмалар ҳажмининг қисқаришига олиб келди.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_