Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали

20.12.2022

Читать на русском языке

Янги Меҳнат кодекси амалдагисидан икки баравар катта, унда янги боблар ва кўплаб янги нормалар пайдо бўлди. Ўзгаришларни яхшироқ тушунишингиз учун қиёсий  жадвалимиздан фойдаланинг. Уни kadrovik.uz учун махсус янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзолари Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ тайёрлашди:

 

Амалдаги Меҳнат кодекси меҳнат қонунчилиги соҳасига аниқ таъриф бермайди, кўплаб ҳавола қилинган қоидаларга эга (кўпинча манзилсиз) ва умуман олганда эскирган, негаки ижтимоий ва меҳнат соҳасидаги муносабатлар у қабул қилинган вақтдан бери сезиларли даражада ўзгарган.

 

Янги Меҳнат кодекси бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатга айланди. У маълум бир ҳуқуқий чегарани белгилайди ҳамда ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларнинг бутун мажмуасини тартибга солади, шунингдек бунинг учун янги воситаларни тақдим этади. Масалан, меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослардан бири – тарафларнинг розилиги МК 97-м. 1-б., аммо эски Кодексда ушбу тартиб-таомилнинг қоидаси йўқ эди. Шунингдек, янги МКда HR-менежментдан янги воситалар, хусусан, иш ҳақида таклиф (job offer) пайдо бўлди. Ишга таклиф қилинган шахслар эса қўшимча кафолатлар олишди.

 

Баъзи ўзгаришлар айниқса ходимларни хурсанд қилади. Масалан, таътилнинг минимал давомийлиги 21 календарь кунни ташкил қилади (эски МКдаги 15 иш куни ўрнига). Бу халқаро меҳнат ташкилотининг «Ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисида»ги (1970 й.) 132-сонли Конвенциясига мос келади. Шунингдек, агар байрам якшанба кунига тўғри келса, дам олиш кунини кўчириш қоидаси ҳам пайдо бўлди.

 

Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/hodimni_mehnat_shartnomasi_bekor_qilinaetgani_tugrisida_qachon_va_qaysi_muddatda_ogohlantirish_kerak