Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Задайте вопрос по НК в новой редакции заместителю министра финансов Дильшоду СУЛТАНОВУ - читать на buxgalter.uzКто отвечает за ЭЦП, если ею пользуются многие - читать на buxgalter.uzДо конца января нужно сдать четыре отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzСтоимость аренды госимущества в Ташкенте в 2020 году предлагается поднять в 1,5 раза - читать на buxgalter.uzКак работать с ЕНСТ? Продолжаем отвечать на актуальные вопросы - читать на buxgalter.uzРеестры онлайн–ККМ опубликованы, но переход на них снова откладывается - читать на buxgalter.uzКак уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uz

Янгиланган қонунда меҳнат муносабатларининг замонавий шакллари акс этади

12.07.2019

Читать на русском языке

2019 йил 11 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Аҳолини иш билан таъминлашдавлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Меҳнат бозоридаги вазиятни яхшилаш, инвестиция фаоллигини ошириш ва ижтимоий ривожлантириш мақсадларига эришиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ушбу йўналишда мавжуд камчиликлар меҳнат соҳасидаги ижтимоий муносабатлар турлича талқин қилинишига ва ҳуқуқий коллизиялар, мураккаб вазиятлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Амалдаги қонунда умумий тусга эга нормалар кўплиги, уларни амалга оширишнинг муайян механизмисиз татбиқ этилаётгани бандлик сиёсатига салбий таъсир кўрсатаётгани, ижтимоий муносабатларни асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинаётгани таъкидлаб ўтилди.

 

Бугунги кунда «аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи мувофиқлаштириш қўмиталарини тузиш» (20-модда), амалиётда қўллаш имкони бўлмаган ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш тизими (34-модда) самарасиз бўлиб қолмоқда.

 

Давра суҳбатида аҳолини иш билан таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, меҳнат муносабатларининг янги шаклларини, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш билан боғлиқ шаклларини жорий этиш тобора долзарблик касб этаётгани таъкидланди. Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида бандлик соҳасига хусусий секторни жалб этиш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш, бандликнинг янги – вақтинчалик ишлар, хусусий ва жисмоний шахсларда ёлланиб ишлаш, масофадан туриб ишлаш шаклларидан фойдаланишда юзага келадиган меҳнат муносабатлари хусусиятларини белгилашни назарда тутиш кераклиги қайд этилди.

 

Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши меҳнат бозоридаги вазиятни тубдан яхшилаш, мамлакатни ижтимоий ривожлантириш, банд бўлмаган аҳолини бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

матбуот хизмати хабари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_