Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Йўлдаги радарлар тунги вақтда ҳам ишлай бошлади

27.09.2018

Читать на русском языке

2018 йилнинг 25 сентябридан Тошкентда йўлларда ўрнатилган радарлар тунги вақтда ҳам ишлай бошлади, дея хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.

 

Тунги радарлар – рухсат этилган ҳаракатланиш тезлиги оширилиши ҳолатларини аниқлайдиган алоқасиз техник восита. Қоидабузарликлар ҳақидаги билдириш хати ҳайдовчиларга почта орқали юборилади. Идора берган маълумотларга кўра турғун ва кўчма радарлар ҳақида сўз бормоқда.

 

Бу янгилик ҳайдовчиларда «Радарлардан фойдаланилаётганлиги ҳақида огоҳлантириладими?», «Огоҳлантирувчи белгилар қўйиладими?» деган саволлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу ҳолат ИИББда қуйидагича шарҳланди: «Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ аҳоли яшайдиган жойларда транспорт воситалари тезлигини соатига 70 километрдан, айрим жойларда (тегишли йўл белгилари ўрнатилган жойларда) – соатига 50 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади». Шу тариқа, ҳар қандай ҳолатда ҳам тезлик режимига риоя қилиш керак, чунки кўчма радарлар ўрнатилган жойларда огоҳлантирувчи белгилар бўлмаслиги мумкин.

 

Радарлар ишга тушган биринчи тунда Амир Темур шоҳкўчасининг ўзида тезлик оширилган 232 ҳолат аниқланди.

 

Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддасига мувофиқ белгиланган ҳаракат тезлигининг ошириб юборилиши ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида жарима солинишига ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилгача муддатга маҳрум этилишига олиб келади (жазо чораси тезлик қанчага оширилганлигига ва ҳуқуқбузарлик такрорланишига қараб белгиланади).



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах