Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Главбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uzАзиз Хашимов рассказал, что ожидает зарегистрированных плательщиков НДС с введением нового порядка регистрации - читайте на buxgalter.uz

Зарар кўрган ҳолда дивидендлар тўланган… Шундай қилиш мумкинми?

28.08.2018

Читать на русском языке

 

Давлат солиқ қўмитаси дивидендларга солиқ солишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берди. Корхона фойда олмаган бўлса, муассислар – жисмоний шахсларга тўланган тўловларга дивиденд солиғи (10%) эмас, балки ЖШДС (22,5%) солинади, деб ҳисоблайди ДСҚ. «Норма» эксперти Н. Меметова тавсияларида дивидендларни қачон ва қандай тўлаш мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.

  

Раҳбар (муассис ҳам унинг ўзи): «Марья Ивановна, менга зудлик билан пул керак. Дивидендларни шахсий счётимга ўтказинг».

Бош бухгалтер: «Бироқ…, Иван Петрович, биз зарар кўрганмизку. Қанақа дивидендларни гапиряпсиз?»

Раҳбар: «Бу билан ишим йўқ! Ҳисоб-китоб счётимизда пул борлигидан фойдаланиб, буни бугуноқ қилиш керак!»

 

Таниш манзара, шундай эмасми? Бундай вазиятда бухгалтер нима қилиши мумкин? Корхона зарар кўрган бўлса, дивидендлар тўлаш мумкинми?

 

Агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди ва захира фонди суммасидан кам бўлса ёки дивидендларни тўлаш натижасида камайса, фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда дивидендлар тўлаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланади (ЎРҚ–370-сон Қонуннинг 54-моддаси, 310-II-сон Қонуннинг 26-моддаси).

 

Соф активлар = активлар – мажбуриятлар = хусусий капитал

 

Корхонанинг хусусий капитали устав фонди, захира фонди ва тақсимланмаган фойдадан ташкил топган ҳолатни мисол тариқасида кўриб чиқамиз.

 

Соф активлар қиймати устав ва захира фонди суммасидан кам бўлса, корхона зарар кўриб ишлаётган бўлади. Яъни фойда ўрнига қопланмаган зарар кўради.

 

1-мисол.

Корхонанинг устав фонди – 100 млн сўм.

Захира фонди – 15 млн сўм.

Қопланмаган зарар – 10 млн сўм.

Соф активлар: 100 + 15 – 10 = 105 млн сўм.

105 млн сўмлик соф активлар суммаси 115 млн сўмлик устав ва захира фондлар суммасидан кам.

 

Корхона счётида пул борлигига қарамай, дивидендлар ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин эмас.

 

Фойда кўрмаганда ҳам маблағ бўлиши мумкин, масалан, корхона буюртмачилардан аванс олганда. Бу билан корхонанинг мажбуриятлари кўпаяди.

Захира фонди зарарни қоплашга йўналтирилиши мумкин.

Сўндиришдан сўнг соф активлар суммаси ўзгармай қолади.

Устав фонди – 100 млн сўм.

Захира фонди – 5 млн сўм.

Соф активлар – 100 + 5 = 105 млн сўм.

 

Захира фонди қолдиғини дивидендлар тўлашга йўналтириш мумкинми?

 

АЖда захира фонди маблағлари фақат имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин (ЎРҚ–370-сон Қонуннинг 32-моддаси).

 

МЧЖда захира фонди ҳисобига дивидендлар тўлаш назарда тутилмаган (310-II-сон Қонуннинг 27-моддаси).

 

Хулоса. Фақат фойда мавжуд бўлган ҳолларда уни тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин.

 

Тақсимланмаган фойда

 

Акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилиши томонидан ҳар бир ҳисобот даври (чорак) натижаларига кўра фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

 

Дивидендлар ўтган йилларда жамғарилган фойда (8720-счёт) ва ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (8710-счёт) ҳисобига ҳисобланиши мумкин.

 

Баланснинг 450-сатрида тақсимланмаган фойданинг (8700-счётнинг) жами суммасини кўрамиз.

 

Баланс молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда таҳлил қилинса, корхона ҳисобот даврида зарар кўргани, бироқ дивидендлар ҳисоблаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Ўтган йилларда жамғарилган фойда ҳисобот давридаги зарарлардан ошса, шундай бўлиши эҳтимол.

 

2-мисол.

Ўтган йилларда жамғарилган фойда – 100 млн сўм.

Ҳисобот даврининг қопланмаган зарари (Ф-2 270-сатри) – 30 млн сўм.

Бундай натижаларда баланснинг 450-сатрида (Ф-1) 70 млн сўм қайд этилади.

 

Корхона 70 млн сўмлик сумма доирасида дивидендларни ҳисоблаши мумкин.

 

Бунда ҳисобот даврида зарар кўриш сабабларини таҳлил қилиб, вазиятни динамикада баҳолаган маъқул. Масалан, бу ҳозирча даромад келтирмаётган, бироқ анча харажат талаб қилаётган янги лойиҳалар ёки янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Келгуси даврларда ҳам зарар кўрилиши кутилаётган бўлса, мазкур босқичда бутун фойдани (70 млн сўм) тақсимласангиз, келаси ҳисобот даврида зарар кўриб ишлайсиз. Бу ҳолда фойдани сақлаб қолган ёки захира фондига ўтказган афзал.

 

Бухгалтерия ҳисобида фойдадан фойдаланишни акс эттириш:

 

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

1

Ўтган йиллардаги фойда ҳисобига дивидендлар ҳисобланди

8720-«Жамғарилган фойда»

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

2

 

Ҳисобот давридаги соф фойда ҳисобига дивидендлар ҳисобланди

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси»

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

3

 

Фойда захира фондини шакллантиришга йўналтирилди

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси»

8720-«Жамғарилган фойда»

8520-«Захира капитали (фонди)»

 

АЖда унинг устав фондининг ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фонди ташкил этилади. У соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаган миқдордаги ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар ва захира фондининг миқдорлари жамият уставида белгиланади.

 

МЧЖда захира фондини ташкил этиш қоидалари АЖдагига ўхшаш. Фарқи шундаки, АЖда захира фонди ташкил этилиши шарт, МЧЖда эса мумкин (ЎРҚ–370-сон Қонуннинг 32-моддаси, 310-II-сон Қонуннинг 27-моддаси).

 

3-мисол.

Молиявий натижалар динамикаси таҳлили корхона даромади яқин орада ошиши ва зарарлар сўндирилишини кўрсатмоқда. Бу вазиятда 100 млн сўмлик ўтган йиллардаги бутун фойдани тақсимлашимиз мумкинми?

 

Агар бундай қарор қабул қилинса, корхона шу заҳоти 30 млн сўмга зарар кўрган ҳисобланади.

 

Фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши соф активлар суммаси устав ва захира фондлари суммаси 30 млн сўмга камайишига олиб келди.  

 

Шу сабабли бу ҳолатда фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин эмас.

 

Дивидендларни тўлаш

 

Дивидендларни тўлашга доир чекловлар фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга доир чекловлар билан деярли бир хил (ЎРҚ–370-сон Қонуннинг 54-моддаси, 310-II-сон Қонуннинг 26-модадси).

 

4-мисол.

Ўтган йилларда жамғарилган фойда – 100 млн сўм.

Март ойида жамият 70 млн сўмлик суммадаги жамғарилган фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Дивидендларни апрелда тўлаш режалаштирилган эди. Биринчи чорак якунларига кўра корхона 50 млн сўм зарар кўрди.

 

Апрель ойининг бошидаги ҳолатга кўра корхона зарар кўрган бўлиб чиқди. Зарар 100 – 70 – 50 = –20 млн сўмни ташкил этди.

 

Бу ҳолда дивидендларни тўлаш мумкинми? Йўқ. Сабаби соф активлар устав ва захира фондларидан кам бўлган вазият юзага келди.

 

Ушбу ҳолатлар тугатилгунча дивидендлар тўланмаслиги керак. Улар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга (иштирокчиларга) тўлаши шарт (ЎРҚ–370-сон Қонуннинг 54-моддаси, 310-II-сон Қонуннинг 27-моддаси).

 

Бухгалтерия ҳисобида операцияларни акс эттирамиз:

 

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, млн сўм

Дебет

Кредит

1

Муассисларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра дивидендлар ҳисобланди

70

8720-«Жамғарилган фойда»

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

2

I чорак якунларига кўра зарар акс эттирилди

50

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси»

9910-«Якуний молиявий натижа»

3

Чекловчи ҳолатлар тугатилгач, солиқ ушлаб қолган ҳолда дивидендлар тўланди

63

 

7

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (турлари бўйича)»  

 

***

 

Якунда ўтган йиллардаги ва жорий ҳисобот давридаги молиявий натижаларни бириктиришнинг турли вариантлари таҳлилий жадвалда кўриб чиқамиз.   

 

Т/р

Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар) (8720-счёт), млн сўм

Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) (8710-счёт), млн сўм

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (баланснинг 450-сатри), млн сўм

Дивидендларни ҳисоблаш ва (ёки) тўлаш мумкинми

1

100

70

170

Ҳа

2

100

0

100

Ҳа

3

100

–70

30

Ҳа

4

 

100

–100

0

Йўқ

5

100

–170

–70

Йўқ

6

0

70

70

Ҳа

7

0

0

0

Йўқ

8

0

–70

–70

Йўқ

9

–100

170

70

Ҳа

10

–100

100

0

Йўқ

11

–100

70

–30

Йўқ

12

–100

0

–100

Йўқ

13

–100

–70

–170

Йўқ

 

Жадвалдан кўринганидек:

  • тақсимланмаган фойда мавжуд бўлганда дивидендлар ҳисобланиши мумкин;
  • тақсимланмаган фойда суммасидан ошмайдиган миқдорда ҳисоблаш мумкин.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_