Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Меҳмонхонада жойлаштиришга нима киради?

26.01.2017

? Йил бошидан бошлаб меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари туристларни жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақни эркин алмаштириладиган валютада қабул қилиши мажбурий этиб белгиландими? “Жойлаштириш” тушунчаси қандай маъноларни ўз ичига олган, чунки кўп меҳмонхоналар “барчаси киритилган” тамойили бўйича хизмат кўрсатишади. Уларга минибар, спорт-соғломлаштириш мажмуасига, бассейнга қатнаш, кир ювиш, дазмоллаш, кимёвий тозалаш ва ҳ.к. қиймати киритилади?

– “Туризм тўғрисида”ги Қонунда келтирилган таърифга кўра, туристик хизматларга жойлаштириш билан бир қаторда овқатлантириш, транспорт, ахборот-реклама хизмати ва туристнинг талабларини қондиришга қаратилган бошқа хизматлар киради. Тегишинча, хулоса қилиш мумкинки, санаб ўтилган хизматлар “жойлаштириш” тушунчасига кирмайди, демакки, улар учун ҳақ фақат Ўзбекистоннинг миллий валютаси – сўмда тўланиши  керак.

 

Масала етарли даражада тартибга солинмаган, деб ҳисоблаб, биз тушунтириш беришларини сўраб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат этдик. Мана, бизга келиб тушган жавоб:

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Президентнинг 2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутадиган Ҳукумат қарорлари лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

 

Хусусан, Марказий банк билан ҳамкорликда хизматлар экспортини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга эркин алмаштириладиган валютада ҳақ тўлашни амалга оширишни  тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўриб чиқилмоқда. 

 

Ишлаб чиқилаётган лойиҳаларда меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш жойларида жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ, қоидага кўра,  нонушта билан меҳмонхона хонасининг қийматига тенглаштирилишини белгиловчи нормани киритиш таклиф этилмоқда, бундан қўшимча хизматлар (минибар, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, кафе ва ресторан, кир ювиш хизматлари, дазмоллаш ва ҳ.к.) қиймати мустасно.  

 

Бунда меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари хона қийматига киритилган хизматлар рўйхатини ўзлари белгилашади.

 

Жавобнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материаллар:

 

Қачон валютада ҳақ тўлаш мажбурий?

 

ЭАВ ўзи нима?

 

Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах