Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2018 йил октябрь ойидан барча ишловчи пенсионерларга - тўлиқ пенсия

06.09.2018

Читать на русском языке

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шундай таклиф киритиб, Президентнинг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти самарадорлиги ва ижтимоий адолатлилигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасини ҚҲТБТ порталида жойлаштирди.

 

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни белгилаш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини ЭКИҲнинг 8 бараваридан 10 бараваригача ошириш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек келгуси йил бошлангунига қадар пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдори ошганлигини ҳисобга олган ҳолда, пенсиялар миқдорини қайта ҳисоблаш кутилмоқда.

 

Жорий йилда ишловчи пенсионерларга пенсия тўлашга пул маблағлари биринчи ярим йиллик якунлари бўйича прогноздан ортиқча тушумлар ҳисобидан ажратилади. Келгуси йилдан бошлаб ушбу мақсадларга тегишли маблағлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йилги даромадлар ва харажатлар параметрлари шакллантирилаётганда назарда тутилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ишловчи пенсионерлар айни вақтда уларга тайинланган пенсиянинг 50%ини оладилар. Пенсияни 100% оладиган айрим тоифагилар бундан мустасно. Уларнинг рўйхати билан Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда, шунингдек шарҳларимизда танишиш мумкин: 1-ҳавола, 2-ҳавола, 3-ҳавола, 4-ҳавола.  


Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.                                                                                                      

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум