Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

2019 йилдан электрон ҳисобварақ-фактуралар мажбурий бўлиши мумкин

24.07.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Давлат солиқ қўмитаси (лойиҳани ишлаб чиқувчи) Жиззах ва Хоразм вилоятларида 2018 йилнинг 1 октябридан 31 декабригача бўлган даврда тажриба ўтказишни таклиф қилмоқда. Тажриба моҳияти – барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тартибда расмийлаштиришни тест режимида жорий этиш. Қизиғи шундаки, электрон ҳисобварақ-фактураларга ҳозирги вақтда алоҳида расмийлаштириладиган товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий қимматликларни олишга ишончномаларнинг функцияларини бериш таклиф этилмоқда.

 


Ҳисобварақ-фактура - қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб, товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш айланмасини тасдиқлайди. Солиқ кодексининг 222-моддасида ҳисобварақ-фактурада мажбурий тартибда акс эттириладиган маълумотлар кўрсатилган. Товарни юклаб жўнатиш ҳужжатларига ҳисобварақ-фактуралар шакли бу ерда.  

 

Товар-транспорт юкхати (ТТЮ) - транспорт жараёнининг барча иштирокчилари учун ягона, товар-моддий қимматликларни умумтранспорт мақсадларидаги автомобилларда ташишларда уларнинг йўлдаги ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган бошланғич ҳужжат шакли. ТТЮнинг учта тасдиқланган намунавий шакли мавжуд

 

Ишончнома – етказиб берувчилардан товар-моддий қимматликларни олиш учун корхона томонидан ишончли шахсга бериладиган ёзма шаклдаги ваколат. Ҳужжатнинг белгиланган шакли ҳам мавжуд.

 


 

Тажриба давомида юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни оддий қоғоз форматида (шу билан бир вақтда электрон шаклда) расмийлаштирилишига рухсат берилади. Тест режими ишга тушириладиган вақтга ДСҚ электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобга олишнинг вақтинчалик тартибини идоравий ҳужжат билан тасдиқлайди.

 

Келгуси йил бошидан электрон ҳисобварақ-фактуралар барча хўжалик юритувчи субъектлар учун Ўзбекистон бўйлаб мажбурий бўлиши мумкин. Олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича келиб тушган ва ёзиб берилган ҳисобварақ-фактуралар экспорт-импорт операциялари амалга оширилганда расмийлаштириладиган электрон ҳисобварақ-фактуралар ва электрон БЮДлар (инвойслар) маълумот базалари асосида реестрга киритилади. Кўрсатилган муддатгача (1.01.2019 й.) ҚҚС маъмуриятчилиги электрон тизими жорий қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларни электрон ҳисобварақ-фактураларни юритишга ўқитиш – яқинда ташкил этилган «Солиқ-сервис» ДУКнинг асосий вазифаларидан бири. Электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш бўйича дастурий маҳсулотлардан фойдаланадиган солиқ тўловчиларни қамраб олиш солиқ органлари ходимларининг иш самарадорлиги мезонларига (КPI) киради.   

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг электрон айланмаси ва сақланишини таъминлаш хизматлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида сертификатлашдан (аккредитациядан) ўтган ташкилотларга кўрсатилиши мумкин.   

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.             

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_