Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Барча норма – битта қонунда

19.09.2019

Читать на русском языке

Давлат хизматлари агентлиги мутахассиси ФҲДЁ соҳасини ислоҳ қилиш, “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида.

 

Яқинда қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди,  ҳозир у Қонунчилик палатасида берилган таклифлар асосида кўриб чиқилиб, такомиллаштирилмоқда.

 

Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими бошлиғи Х. Насимов ушбу ҳужжатнинг зарурлиги хусусида ўз фикрларини билдирди.

 

Ҳар йили Ҳукумат билан биргаликда фаолиятнинг деярли барча соҳаларини ривожлантириш бўйича давлат дастури тасдиқланади. Ислоҳотларни амалга ошириш учун биринчи навбатда мазкур ўзгаришларни жорий этишга имкон берадиган норматив-ҳуқуқий база зарур.

 

ФҲДЁ соҳасини ислоҳ қилиш Президентнинг 17.01.2019 йилдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сон Фармони билан режалаштирилган эди.

 

Адлия вазирлиги томонидан “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ягона Қонун нима учун керак?

 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бир қатор ҳужжатлар — Конституция, Фуқаролик кодекси, Оила кодекси ва бошқа қонунлар, норматив ҳужжатлар, халқаро шартномалар ва келишувлар нормалари билан тартибга солинади.

 

Ушбу ҳужжатларнинг ҳар бири фақат ушбу соҳадаги муайян жараён учун ваколатга эга. Масалан, Оила кодексининг VII бўлимида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг умумий қоидалари, туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик, ўлимни қайд этиш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, ёзувларни тиклаш ва бекор қилиш тартиби назарда тутилган.

 

Бироқ, бугунги кунда алоҳида махсус Қонун билан ФҲДЁ органларининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, жавобгарлик масалалари белгиланмаган. Бу эса ушбу тизим изчиллигини таъминлаб берадиган, нормаларни қонун даражасида мустаҳкамлайдиган алоҳида қонун ҳужжатини қабул қилишни тақозо этмоқда.

 

Хорижий тажриба нима демоқда?

 

Шарқий Европа мамлакатларида (Венгрия, Польша, Хорватия, Чехия) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш асосан махсус қонунлар билан тартибга солинади.

 

Умумий ҳуқуқ мамлакатларида фуқаролик ҳолати далолатномалари ҳақида туркумлаштирилган қонунчилик мавжуд эмас, аммо никоҳ-оила муносабатларининг алоҳида масалаларини тартибга солувчи кўплаб қонунлар амал қилади. Масалан, Буюк Британияда “Туғилганлик ва ўлимни қайд этиш тўғрисида” (“Births and Deaths Registration Act”) қонун қабул қилинган.

 

Бундан ташқари, фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисидаги махсус қонунлар Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Эстония, Арманистон ва бошқа кўплаб давлатларда қабул қилинган.

 

Фуқароларга нима наф?

 

Қонун лойиҳаси барча ФҲДЁ органлари ходимларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнидаги жавобгарлигини белгилашга имкон беради, шунингдек мазкур жараёнлар тартибини аниқлаштиради.

 

ФҲДЁ органларининг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби талай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. Мавжуд қоидаларни тўлиқ тушуниш учун мазкур ҳужжатларни ўрганиш талаб этилади. Бунда, ҳуқуқий тартибга солиш тизими ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиш ва ҳужжатларни таққослаш учун махсус ҳуқуқий кўникмалар талаб этилади.

 

Қайд этилган Қонуннинг қабул қилиниши билан меъёрий тартибга солиш анча соддалаштирилади. Мазкур қонун лойиҳаси ушбу соҳани тартибга солувчи барча асосий қоидаларни ўз ичига олади. Фуқаролар энди турли хил ҳужжатларни ўрганишлари шарт бўлмайди. Яъни, ушбу соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни билиш анча осонлашади.

 

Ушбу қонун лойиҳасининг яна бир афзаллиги шундаки, у қабул қилинганидан сўнг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани чет элда олган фуқароларимиз ФҲДЁ органлари томонидан миллий намунадаги туғилганлик тўғрисидаги муҳрли гувоҳномаларини олишлари мумкин бўлади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_