Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат хизматлари «қанчага тушади»

20.11.2018

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Юридик шахслар тўғрисидаги қандай ахборот ошкор этилади

 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизими орқали барча фойдаланиши учун очиқ бўлган қуйидаги маълумотларни тақдим этиш режалаштирилмоқда:

  • фирма номи;
  • солиқ тўловчининг идентификация рақами;
  • рўйхатдан ўтказилган санаси;
  • ташкилий-ҳуқуқий шакли;
  • манзили (жойлашган жойи);
  • директори ва муассислари (улушларини кўрсатган ҳолда);
  • ҳисобот давридаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари.

 

Ушбу амалдаги  рўйхат очиқ ахборот рўйхати билан солиштирилса, унга молиявий маълумотлар ва раҳбар тўғрисидаги маълумотлар киритилганини кўриш мумкин.

 

Ахборотни тақдим этиш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Маълумотлар пуллик ва бепул асосда тақдим этилиши маълум.

 

Айни пайтда мазкур механизм қуйидагича амалга оширилади. Давлат хизматлари марказлари юқорида кўрсатилган тизим орқали Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини юритадилар. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги ахборотни кўчирма кўринишида тақдим этадилар. Унинг қиймати ўзи келиб расмийлаштирганда 1 ЭКИҲни, интернет орқали эса 0,5 ЭКИҲни ташкил этади. Давлат органлари, МБ, ССП ва тадбиркорлик субъектига унинг ўзи ҳақидаги кўчирма бепул тақдим этилади.

 

Чет эл фуқаролари масофадан туриб ҳисобварақ очишлари мумкин

 

Бугунги кунда чет эл фуқаролари юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш ва Ўзбекистон ҳудудида банк ҳисобварақларини очиш чоғида қуйидаги ҳужжатларга амал қиладилар:

 

Шуни қайд этиш лозимки, иккала ҳужжатда юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни (рўйхатдан ўтказиш, ҳисобварақ очиш) онлайн режимда амалга ошириш имконияти назарда тутилган. Бироқ фақат резидент жисмоний шахслар масофадан туриб банк ҳисобварағи очишлари мумкин. Кейинги йил июнь ойидан бошлаб чет эл фуқароларига ҳам ана шундай имкониятни бериш режалаштирилмоқда. Ушбу функцияни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш автоматлаштирилган тизимига киритмоқчилар.

 

Давлат хизматлари «қанчага тушади»

 

2019 йил 1 июндан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун ундириладиган йиғимларнинг энг қуйи чегарасини ЭКИҲ нинг камида 5%и этиб белгилаш режалаштирилмоқда. Аниқ миқдорлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилади. Айни пайтда у ёки бу давлат хизматининг энг кам «қиймати» қайд этилмаган, фақат унинг пуллик / бепул экани кўрсатилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.