Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Ер участкаларини хусусийлаштириш имтиёзлар ва кафолатлар билан рағбатлантирилади

Ер участкаларини хусусийлаштириш имтиёзлар ва кафолатлар билан рағбатлантирилади

18.10.2018

Читать на русском языке

 

Адлия вазирлиги тегишли лойиҳани ишлаб чиқди ва уни ҚҲТБТ порталида жойлаштирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда:

  • юридик шахслар - резидентлар мулкида бўлган ёки улар томонидан хусусийлаштириладиган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек туташ ер участкаларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган миқдорда – 2007 йил 1 январдан;
  • фуқаролар - резидентларга якка тартибда уй-жой қуриш ва тураржой биносига хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини - 2008 йил 1 январдан хусусийлаштиришга рухсат берилган.

 

Лойиҳа якка тартибдаги тадбиркорлар (биринчи тоифага) ва мамлакатимизда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни (иккинчи тоифага) қўшган ҳолда худди шу шахсларга мўлжалланган. Хусусийлаштириш жараёни бошланиши кўзланган сана,  – 2019 йил 1 июль. Чет эл жисмоний ва юридик шахслари мулкида ер участкаларига эга бўлиши тақиқланади. 100 фоиз хорижий сармоя иштирокидаги тугатилаётган корхоналарга тегишли ерлар маҳаллий харидорларга сотилади.

 

Ҳуқуқий нормалар мавжудлигига қарамай, амалиётда механизм ишламади. “Ерга хусусий мулкчилик зарурми” номли материалда эксперт бунинг асосий сабаблари қуйидагилар бўлишини назарда тутади:

 

а) хусусийлаштиришга нисбатан иқтисодий рағбатлантиришнинг мавжуд эмаслиги – мулкдорлар, эгалар, фойдаланувчилар ва ижарачилар бир хилда тўлайдилар. Лойиҳа билан мулкчиликда бўлган учаткалар (ер солиғидан озод этилган жисмоний шахслар бундан мустасно) учун  ер солиғининг белгиланган ставкасига нисбатан  ½  миқдорда тўлаш шаклида имтиёз жорий қилиш назарда тутилмоқда;

 

б) ерни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга нисбатан кафолатнинг мавжуд эмаслиги – олиб қўйиш учун асослар ягона бўлиб (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон Фармониниг 3-бандига қаранг), мулкдорларга ҳам, мулкдор бўлмаганларга (эгалар, фойдаланувчилар, ижарачилар) ҳам тенг даражада қўлланилиши мумкин. Лойиҳа билан бу муаммо ҳам ҳал этилмоқда – хусусийлаштирилган ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тақиқланади.

 

Хусусийлаштириш пуллик: 2021 йил 1 январгача жойлашган жойига, коммуникациялар ва бошқа шароитлар мавжудлигига боғлиқ ҳолда белгиланган кадастр баҳоси бўйича, шундан кейин – бозор қиймати бўйича тўлов таклиф қилинмоқда.  Юридик шахслар томонидан сотиб олишга фақат уларнинг ўз маблағлари (соф фойда ёки муассисларнинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилган маблағлари) ҳисобига рухсат берилади, бироқ харид тўловларини 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади.

 

Лойиҳа доирасида қўшимча шартлар: хусусийлаштириш фақат бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига эга аҳоли пунктларида жойлашган ер участкаларига нисбатан очиқ. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар,  табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни, шунингдек ўрмон ва сув фонди ерларини хусусийлаштиришни тақиқлашади.

 

Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_