Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Истеъмолчилар ҳуқуқини янги давлат тузилмалари ҳимоя қилади

10.07.2018

Читать на русском языке

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, ишлаб чиқарувчилар ва товарлар номенклатураси бўйича маълумотлар базалари, шунингдек Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида Президент Фармонининг тегишли лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.   


Агентликнинг вазифалари ва фоалият йўналишлари


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги қуйидагилар билан шуғулланади:

  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш; 
  • ваколатли давлат органлари, ННТ ва жамоатчилик ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек ўз ваколатлари доирасида товарлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги ва сифати устидан назорат қилувчи, тури ва хоссалари қалбакилаштирилган товарлар ишлаб чиқарилиши ва сотилишини чекловчи ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • ш.ж. ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар), уларни тайёрловчилар, бажарувчилар ва сотувчилар ҳақида ишончли ва тўлиқ ахборот олишини таъминлаш;     
  • истеъмолчиларга қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда кўмаклашиш, ш.ж. ишни судда кўриш чоғида истеъмолчилар номидан иштирок этиш орқали истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ масалаларда маслаҳат ва юридик ёрдам билан таъминлаш;
  • Ўзбекистон истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, бошқа ноҳукумат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рекламага тааллуқли барча масалалар юзасидан аҳоли билан мулоқот қилиш ва бевосита алоқа ўрнатиш;
  • тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик ва ишончсиз рекламанинг олдини олиш мақсадида реклама бозорини тартибга солиш;
  • истеъмол бозорини, нархлар динамикасини ва биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва хизматлар нархларини белгилаш механизмларини таҳлил қилиш ва чуқур ўрганиш, шунга таянган ҳолда асосли таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
  • асосий ижтимоий аҳамиятга эга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек Ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган нархлари (тарифлари) ва устамалари тартибга солиниши устидан назорат қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама масалалари бўйича хорижий мамлакатларнинг давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.

 

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ижро этилиши шарт.  

 

Агентлик ва унинг ҳудудий органлари ходимларига тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан, ш.ж. жойига чиқиб, далилларни фош этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларни олдиндан хабардор қилган ҳолда қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда:

  • яроқлилик муддати ўтган ёки ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган озиқ-овқат товарлари, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш;
  • нархларни белгилаш тартибини бузган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга товарларни (хизматларни) реализация қилиш;
  • тақиқланган ва ишончсиз реклама жойлаштириш.

 

Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол товарлари бўйича маълумотлар базаси яратилади

 

Тармоқлар, минтақалар ва товар позициялари кесимида ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол товарлари номенклатураси бўйича мунтазам янгилаб бориладиган маълумотлар базаси ташкил этилади. У статистика ва стандартлаштириш органларининг маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорликни таъминлайди.

 

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилмоқда

 

Агентлик ҳузурида Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш  жамғармасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Қуйидагиларни унинг асосий манбалари этиб белгилаш таклиф этилмоқда:

  • Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бир йўла ажратиладиган 5 млрд сўм;
  • асоссиз олинган даромадлар суммасидан Республика бюджетига ўтказилиши лозим бўлган, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ундириладиган маблағларнинг 50%и;  
  • халқаро ташкилотларнинг хайрия ёрдамлари, грантлари;
  • хўжалик фаолиятидан, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маблағлар.

 

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш  жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах