Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Олтин ва кумуш медаль соҳибларига ОТМга киришда имтиёз берилиши мумкин

14.06.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳада 11 йиллик умумий ўрта таълимга ўтилиши муносабати билан  умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни таъсис этиш таклифи киритилмоқда.

 

Лойиҳага кўра, 11-синф битирувчилари:


олтин медални олиш учун:

  • 9-синфни битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномага;
  • 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича оралиқ, якуний назоратлар ҳамда чорак ва йил якунлари бўйича аъло баҳоларга;
  • намунали хулққа эга бўлишлари;
  • жамоат ишларида фаол бўлишлари жоиз.

 

кумуш медални:

  • 9-синфни битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномага;
  • 10-11-синфлардаги барча фанлар бўйича йил якунига кўра аъло баҳоларга;
  • намунали хулққа эга бўлган;
  • жамоат ишларида фаол бўлган битирувчилар қўлга кирита оладилар.

 

Олий таълим муассасаларига киришда медаллар соҳибларига қуйидаги имтиёзларни тақдим этиш таклиф этилмоқда:

  • олтин медаль – кириш имтиҳонларида тўплаган умумий баллга - 50%;
  • кумуш медаль - кириш имтиҳонларида тўплаган умумий баллга - 30%.

 

Олтин ва кумуш медалларга эга бўлган ўқувчиларга бериладиган имтиёз муддатини 1 йилгача қилиб белгилаш режалаштирилган.

 

Шунингдек, қарор билан Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда олтин ва кумуш медалларнинг тавсифини тасдиқлаш кўзда тутилган.

 

Халқ таълими вазирлиги олтин ва кумуш медалларнинг ўқувчиларга холислик ва одиллик тамойилларига амал қилган ҳолда топширилишини таъминлайди.

 

Бундан ташқари,  вазирлик ҳар йили 10 июнга қадар ўзининг веб-сайтида медаллар билан тақдирланган битирувчилар ва уларга берилган шаҳодатномалар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Фозила Ашурова.


Комментарии (2)

Добавить комментарий

Гость_А.Алимов :

2018-06-14 17:09:17

9-синфни аъло баҳоларга битириб, қизил шаходатнома олган ва касб-ҳунар коллежини ҳам аъло баҳога битирса ҳам имтиёз бериладими?

Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.

ashurova :

2018-06-18 10:40:53

Гость_А.Алимов :2018-06-14 17:09:17
9-синфни аъло баҳоларга битириб, қизил шаходатнома олган ва касб-ҳунар коллежини ҳам аъло баҳога битирса ҳам имтиёз бериладими?                        
Ассалому алайкум! Қарор лойиҳасида фақат 9-синфни тугаллаганлик ҳақидаги аъло шаҳодатномага эга ва 10-11-синфларни аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар тилга олинган, касб-ҳунар коллежлари ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Савол ва таклифларингизни ҳавола орқали ўтиб, ҚҲТБТ порталида қолдирсангиз бўлади. Лойиҳа ҳозирда муҳокама босқичида. 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах