Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

Солиқ тўловчилар қандай сегментланади

10.12.2019

Читать на русском языке

Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда солиқ органларида солиқ хатарларини баҳолаш ва солиқ тўловчиларнинг инсофлилигини сегментлаш мезонлари бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Низомни қабул қилишдан мақсад – инсофли солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклаш, шунингдек хатарларни таҳлил қилиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларини текширувдан ўтказиш. Бундай тизим солиқ органлари саъй-ҳаракатларини солиқ тўламаслик хатари юқори бўлган корхоналарга қаратишга имкон беради.

 

Шу билан бирга, хатарларни баҳолашнинг замонавий усуллари жорий этилиши хуфия оборотлар ва назорат қилинмайдиган даромадлар ҳажмини қисқартиришга имкон яратади.

 

Хатар даражаси амалда солиқ тўловчилар балли тизим бўйича йирик, ўрта ва майда гуруҳларга ажратилишини ҳисобга олган ҳолда махсус дастурий маҳсулот ёрдамида баҳоланади. Бунда баҳолаш мезонларига асосан тадбиркорлик субъектларининг учта сегменти назарда тутилган:

а) хатар даражаси юқори бўлган (қизил йўлак);

б) хатар даражаси ўрта бўлган (сариқ йўлак);

в) хатар даражаси паст бўлган (яшил йўлак).

 

Солиқ тўловчи қизил ёки сариқ рўйхатга киритилганда солиқ органи унга бу ҳақда хабар беради, бунда у текширув ўтказиш учун номзодга айланади.

 

Хатар даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ органлари соддалаштирилган ёндашувни қўллайди, солиқ текширувлари ўтказилмайди.

 

Ҳужжат 2020 йил 1 январдан кучга киради.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин. 

 

Лола Абдуазимова.