Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

ТИФ қатнашчиларидан жарима ундириш механизми ўзгариши мумкин

08.11.2019

Читать на русском языке

 

ҚҲТБТ порталида режалаштирилаётган экспортёрлар ва импортёрлардан жарималарни ундиришнинг амалдаги тартибини ўзгартириш муҳокама қилинмоқда.


Гап чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, товарларнинг олиб кирилишини ва уларнинг “Эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатилиши таъминланмаган импортёрларга қўлланадиган санкциялар хусусида бормоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жарималар кўрсатилган мажбуриятлар белгиланган муддатдан кейин 30 банк кунидан кўпроқ муддатда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк кунида) бажарилмаганда ундирилади (Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомнинг 13,14-бандлари).

 

Ҳозирги кунда жарима уч босқичда ундирилади: муддатлардан 180 кун кечиктирилган ҳолларда – 10%, 180 кундан 365 кунгача - қўшимча 20%, 365 кундан ортиқ - қўшимча 70%. Бунда келиб тушмаган валюта суммаси (экспортёрларда), ўз вақтида расмийлаштирилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар қиймати (импортёрларда) ҳисобга олинади.

 

Амалдаги тизимни икки поғонали тизимга алмаштиришни таклиф этишмоқда: 180 кунгача – 40%, 180 кундан ортиқ - қўшимча 60%. Пировард натижада, иккала ҳолда ҳам жарималарнинг умумий миқдори 100%ни ташкил этади (ҳозир – 10%+20%+70%; таклиф қилинмоқда -40%+60%, таҳр.). Бироқ, ундириш механизмига тузатиш киритиш оралиқ босқичлар кесимида анча ўзгаришларга олиб келади:

  • 180 кунгача кечиктирилганда – жарима 4 баравар ошади (10%дан 40%гача);
  • 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганда – 3,4 баравар (жами 30%дан 100%гача).

 

Мажбуриятларни кечиктириш муддати

Жарима миқдори

амалдаги тизим

таклиф қилинаётган тизим

180 кунгача

10%

40%

180 кундан 365 кунгача

+20%

+60%

180 кундан ортиқ

+70%

Жами:

100%

100%

 

Шунингдек, эслатиб ўтамиз, яқинда жорий этилган қоидаларга кўра, кўрсатилган санкцияларни олдини олиш ва ҳатто ундирилган жарималарни қайтариш мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_