Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Ташқи савдо операциялари: валюта ва товарлар келиб тушса, жарима бўлмайди

28.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди (24.10.2019 йилдаги ПФ-5856-сон Фармонга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда муддатлар белгиланган:

а) импорт контрактлари бўйича – товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомала учун чиқариш” режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати (Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомнинг 13-бандига қаранг);

б) экспорт операциялари бўйича - тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати (шу ерда 14-бандга қаранг).

 

Агар кўрсатилган муддатлар 30 (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60) банк кунидан ортиқ бузилган бўлса, ТИФ иштирокчисидан республика бюджети даромадига жарима ундирилади.  Унинг миқдори ўтказиб юборилган умумий муддатга боғлиқ бўлиб, тушмаган валюта ёки ўз вақтида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасига каррали равишда ҳисоблаб чиқилади: 180 кунгача – 10%, 180 кундан 365 кунгача – қўшимча 20%, 365 кундан ортиқ – қўшимча 70%.

 

Бироқ, янги қоидаларга биноан маҳаллий импорт қилувчилар ва экспорт қилувчилар жарима қўлланилишининг олдини олиш ва ҳатто бюджетга ундирилган жаримани қайтариб олиш имкониятига эгалар. Бунинг учун валюта экспорт қилувчиларга тушиши, импорт қилувчилар эса товарларни олиб киришлари  ва расмийлаштиришлари (ишлар бажарилишини ва хизматлар кўрсатилишини таъминлашлари) лозим:

  • жаримани қўллаш масаласини кўриб чиқиш пайтига келиб – бу ҳолда жарима қўлланилмайди;
  • суднинг жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига келиб - қўлланилган жарима тўланмайди;
  • жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида  - тўланган жарима Давлат бюджетидан қайтариб берилиши лозим. Қайтариш тартибини Ҳукумат бир ой муддатда аниқлаштиради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.