Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Почта «Norma» нашриётига китобларни қайтариб беришига нима сабаб бўлди?

10.12.2018

Читать на русском языке

16.11.2018 йилдаги материалда knigi.uz интернет-дўкони харидори буюртмани ўз вақтида олмаган биринчи ҳолат батафсил кўриб чиқилган эди. Ушбу материалда вазият қандай якун топгани ҳақида сўз юритамиз ва «Norma» нашриёти директорининг барча мижозларга мурожаатини эътиборингизга ҳавола этамиз. 


Андижон вилоятидан бўлган харидор китобларни етказиб бериш кечиктирилаётганлиги далили юзасидан нашриётга мурожаат қилган илк кунлардан бошлаб у билан телефон ва Телеграмм орқали алоқада бўлдик, китобларни излаш чораларини кўрдик.

  
Шу пайтда «Ўзбекистон почтаси» АЖ жўнатмани нашриётга қайтарди. Андижон вилоятида тайинланган жойдаги почта бўлинмаси ходимлари таваккал қилиб ўтирмай, буюртмани жўнатувчига қайтарибдилар. Улар ўз хатти-ҳаракатларини индексдаги хато, харидорнинг почта манзилида кўча ва уй рақами кўрсатмаганлиги билан асосладилар.   


Айни пайтда буюртмачининг барча шахсий маълумотлари ва унинг буюртмаси – икки жилдли «3000 та бухгалтерия проводкалари» аниқлаштириб олиниб, қайта жўнатиб юборилди. Энди китоблар буюртмачининг қўлига тегиши аниқ.  


Шу муносабат билан нашриёт директори Константин Иванов интернет-дўконнинг барча фойдаланувчиларига мурожаат қилди:


– Ҳурматли ўқувчилар! Авваламбор танловингиз учун миннатдорчилик билдиришга ижозат берсангиз.


Шу билан бирга айрим далилларга эътиборингизни қаратишга мажбурман. Knigi.uz интернет-дўконида минтақалар, хусусан, олис қишлоқ аҳоли пунктларидан буюртмалар сони ортгани сайин ҳақи тўланган буюртмангизда буюртмачи ҳақида тўлиқ ахборот берилмаган ёки айрим маълумотлар шошилиб хато кўрсатилган ҳоллар сони ҳам ортиб бормоқда. Индекснинг нотўғри кўрсатилиши, баъзан рақамлар комбинацияси ўрнига электрон почтанинг почта сервислари номи кўрсатилиши ҳоллари жуда кўп учрайди. Етказиб бериладиган манзилни қайд этаётганда уй ва квартира рақамини кўрсатишни унутадилар, бу эса буюртмани бажариш имконини бермайди.

 
Сўралаётган барча ахборот буюртмаларингиз жуда қисқа муддатда етказиб берилишини таъминлай олишимиз учун зарур! Буюртмаларингизни ҳар қандай вазиятда оласиз, бунинг учун қўлимиздан келган барча чораларни кўрамиз. Бироқ манзиллардаги хато ва ноаниқликлар улар ушланиб қолишига олиб келмоқда. 


Буюртмани расмийлаштираётганда кўрсатилган ахборот тўлиқ ва тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилишингизни қатъиян илтимос қиламан. Мажбуриятларимизни бажариш учун товар етказиб бериладиган тўлиқ манзилингизни ва маълумотларни аниқлаштириб олиш мақсадида сиз билан доим боғлана олиш учун телефон рақамингизни билишимиз муҳим. 




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_